«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни узлуксиз амалга ошириш каби вазифалар алоҳида белгиланган.

Раҳимберди Қосимов раҳбарлигидаги «Наманган дори-дармон» акционерлик жамияти ҳам дастурда белгиланган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига эътиборни кучайтирмоқда. Жумладан, Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоят ва туманимизда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган элликдан зиёд меҳнат фахрийлари, марҳум доришунослар оиласи ҳол-аҳволидан хабар олиниб, уларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Жамият раиси Р. Қосимовнинг шахсан ташаббуси билан «Нуроний» жамғармаси туман бўлимига қарашли сиҳатгоҳни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларига икки миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Юртимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром,  меҳр – оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Бу каби эзгу ва хайрли ишларга ҳамиша камарбастамиз.

Наврўзхон Каримов, туман Кенгаши депутати.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.