Косонсой педагогика коллежида "Биз буюк юрт фарзандларимиз" лойиҳаси доирасида  китобхонлик ва мутолаа маданияти мавзусида Президент асарлари ва бадиий адабиётлар тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотга Президентимизнинг "Юксак маънавият енгилмас куч", "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" номли асарлари, ўзбек адабиётининг йирик намояндалари А.Қодирийнинг "Меҳробдан чаён", Ў.Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари", жаҳон адабиёти дурдоналаридан буюк француз ёзувчиси Стендалнинг "Қизил ва қора", инглиз ёзувчиси А.К.Дойлнинг "Шерлок Холмс саргузаштлари" номли асарлари қўйилди.

Тадбирда коллеж ўқитувчиси Ҳ. Абдуллаев сўз олиб, "Мустақилликка эришиш остонасида" китоби ҳақида тўхталар экан, унда Юртбошимизнинг мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган серқирра сиёсий-ижтимоий фаолияти акс эттирилганлигини таъкидлади.

Тиллар кафедраси ўқитувчиси Ш. Шодмонова, инглиз тили ўқитувчилари Д. Хўжаев, И. Аҳмадалиев, болалар адабиёти фани ўқитувчиси А. Сатторов ўзбек ва хориж адабиёти намояндаларининг асарлари ҳақида фикр билдирдилар.

Тадбирда "2015 йил - Кексаларни  эъзозлаш йили", "Диққат, янги нашрлар!" мавзуларида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

М. Мамадалиева, коллеж АРМ раҳбари.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.