«Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир»

Президентимизнинг ушбу эътирофи ифодасини истиқлол йилларида эришган ютуқларимиз, кенг кўламли янгиланиш ва ўзгаришлар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Ўтган қисқа давр ичида нимагаки эришган бўлсак, уларнинг замирида Конституциямиз мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямизда давлат суверинитети, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс манфаатлари, муносабатлари, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, давлат ҳокимиятини ташкил этиш билан боғлиқ қонуний - ҳуқуқий нормативлар тўлиқ акс эттирилган.

Конституциямизнинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади», деб белгилаб қў-йилган.

Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилишини таъминланиши, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқга эга эканлиги 18-моддада ўз аксини топган.

Бугунги бахтли ва саодатли ҳаётимиз, эртанги истиқболимиз, ёшларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликлар, бунинг самараси ўлароқ, улар эришаётган юксак марралар ва муваффақиятлар ҳам Бош Қомусимиз ва унга мувофиқ қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилаётган қонунлар, ҳуқуқий кафолатлар ифодасидир.

Дилшода Турдиева, 30-мактаб «Камолот» ЁИҲ

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.