Халқимиз яхши китобни яхши дўст, маънавият хазинасига қиёслайди. Бу бежиз эмас. Китоб ўқиган кишининг билими, маънавияти юксалади. Маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайди.

-Дўконимиз доимо харидорлар билан гавжум,-дейди Гулобод МФЙдаги китоб дўкони бошлиғи Абдуҳаким Сиддиқов.- Мижозларимиз кўпроқ маънавий-маърифий, одоб-ахлоқ мавзусидаги китобларга қизиқишмоқда. Шунингдек, саёҳат-саргузашт, саломатликка оид асарларга талаб катта бўлаяпти. Жумладан, Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки», М. Собитуллаевнинг «Дунё мўъжизалари», наманганлик адиб А. Турсуновнинг «Ҳар дарднинг давоси» бор» каби асарлар анча харидоргир.

Жомий маҳалласидаги Мухторжон Ражабов, «Деҳқон бозори»даги Комилжон Тожибоевга қарашли дўконларда ҳам китоб терилган расталар атрофи ҳамиша одамлар билан гавжум. Китобхонлик халқимизга хос хислат. Доимо маънавият мезонларига, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комилликка интилиб яшаган аждодларимиз китоб билан дўст тутинган. Уларнинг ҳаёти ва фаолияти биз учун ибрат.

Сиз ҳам китоб дўконига қадам ранжида қилдингизми? Охирги марта қайси китобни мутолаа қилдингиз?                     

Ўз мухбиримиз.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.