Сумалак халқимизнинг қадимий таомларидан саналади.

Тарихий манбаларда ёзилишича, уч минг йил аввал ҳам аждодларимиз илк баҳорда, ерга уруғ экиладиган паллада энди униб чиққан ўт-ўланлардан махсус таомлар тайёрлашган.

Маълумки, тансиқ таом ҳисобланган сумалак янги униб чиққан буғдой майсасидан тайёрланади.

 Уни шифобахш ва яшартирувчи малҳам дейиш мумкин. Ҳозирги кунда буғдой майсасидан тиббиёт, парфюмерия ва косметология саноатида кенг фойдаланилмоқда.

-Сумалак витаминлар, микроэлементларга бой, озуқабоп бўлиб, енгил ҳазм бўладиган таомдир,-дейди туман болалар поликлиникаси ҳамшираси Насиба Азимова .-Маълумки, айни баҳор палласида инсон организмида авитаминоз, яъни витаминлар етишмаслиги кузатилади. Тансиқ таом ҳисобланган сумалак таркибидаги буғдой майсасида ўн саккиз хил аминокислоталар, витаминлар, микроэллементлар, фосфор, калий, магний, олтингугурт, хлор, натрий, марганец, руҳ, мис, фтор каби минерал моддалар бор.

Сумалак иммунитетни мустаҳкамлайди, юрак қон-томир, асаб тизимлари ишини яхшилайди. Экзема, ошқозон яра касалликларини даволовчи восита ҳамдир. Кўзни ўткирлаштиради, сочларни қалинлаштиради, тишни мустаҳкамлайди.

У қонни тозалаб, гемоглабинни кўпайтиради. Анемия, эрта қаришнинг олдини олади.

Қон босимини тушириб, организмдан  холестериннинг чиқишини таъминлайди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.