Мутахассисларнинг фикрича, 5-7 ёшлик даврда боланинг қалбида оиладаги муҳит таъсири, маънавиятнинг илк куртаклари пайдо бўла бошларкан. Демакки, халқимиз «Қуш уясида кўрганини қилади» деб,бежиз айтмаган экан.

Маҳаллаларда «Яраштириш комиссияси ойлиги» доирасида ўтказилган тадбирларда бунга яна бир бора иқрор бўлдик.

Айрим арзимас сабаблар туфайли ажралиш ёқасига келиб қолган эр-хотинни яраштиришга эришганимизда ота-она атрофида гирдикапалак бўлиб турган болалар кўзидаги мунг йўқолиб, уни ўрнини севинч ва қувонч эгаллаганини кўрдик.

Шу кунгача ойлик доирасида «Тахтакўприк», «Обод», Шайхон, Ровот, «Учқўрғон», «Бомраҳа» каби маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда 14 та оилани яраштиришга муваффақ бўлинди, 7 та оилага ярашув муҳлати белгиланиб, назоратга олинди.

Туман ҳокими Б. Юсуповнинг 2017 йил 10 февралдаги 96-сонли қарорига асосан туманимизда февраль-март «Яраштириш комиссияси ойлиги», деб эълон қилинди.

Оила-жамиятнинг асосий бўғини. Оила мустаҳкам, соғ экан, жамият мустаҳкам, мамлакат бар-қарордир.

Истиқлол йилларида баркамол авлодни тарбиялаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Қарорда ойлик доирасида миллий қадриятлар ва урф-одатларимизга таянган ҳолда туманда оилавий низоларнинг олдини олиш, соғлом оила институтини янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етишиши, тўйлар ва бошқа маросимларни миллий қадриятларимизга хос тарзда ўтказилишини таъминлаш, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлашга эътиборни кучайтириш белгиланган.

Мактабимизда  «Тинчлик ва осойишталик учун курашиш керак», «Ҳеч қачон ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон», «Ҳушёрлик ва сергаклик - давр талаби» мавзуларида ўқувчилар билан давра суҳбатлари ўтказилди. «Нафис санъат» тўгараги аъзолари ўзларининг мавзуга оид расмлари билан иштирок этдилар. Мактабнинг собиқ битирувчилари, ҳозирда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган 5 нафар ҳарбий хизматчи ота-оналари ва истеъфодаги майор Ҳусанбой Ибрагимов билан учрашув, айниқса, мароқли ўтди.

Устозларим катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибатли ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёшлар онгида камол топишида китобнинг аҳамияти катта, деб ҳамиша уқтириб келадилар. Уларнинг бу гапларига амал қилиб, бўш пайтимни китоб мутолаасига бағишлаб келаяпман.

Мактабимизда  шинамгина кутубхона бор. Яқинда устозимиз Маъруфжон Дадажонов ва мактаб кутубхоначиси Зулфия опа Шерова ташаббуслари билан кутубхонанинг бадиий адабиётлар бўлими ташкил этилди. Бундан хурсанд бўлиб, ўз шахсий кутубхонамдаги бир неча китобларни мактаб кутубхонасига тортиқ этдим.

Буни қарангки, менинг ташаббусим кўпларга ибрат бўлди шекилли, бугун ўқув даргоҳимиз кутубхонасидаги бадиий адабиётлар сони 500 нусхадан ошиб кетди. Бу билан тенгдошларим янада кўпроқ бадиий адабиётлар ўқиш имкониятига эга бўлишди. Менинг вазифам - чуқур билим олиш, спорт билан шуғулланиш, бўш пайтимда ота - онамга уй юмушларида ёрдам бериш ва албатта, китоб ўқиш. Мақсадим - келажакда Ватанга муносиб фарзанд бўлиб, давруғини оламга ёйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори халқимиз кўнглидаги ниятнинг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ 30 январь - Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан туманимиздаги коллежлар, мактаблар, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Уларда иштирок этган юртдошларимиз мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, Юртбошимизнинг Ватан, халқ олдидаги хизматлари эсга олинди.

Туманимиздаги 4-БМСМ мажлислар залида ўтказилган мулоқот-йиғилиш қатнашчилари ана шундай хулосага келдилар.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим раҳбарлари, МФЙ раислари, фаоллари, маслаҳатчилари, ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда шу кеча кундуздаги долзарб масалалар муҳокама этилди. Хусусан, оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш, эрта турмуш қуриш, оилавий ажримларга барҳам бериш, мамлакатимизда нуроний кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш, ободончилик ва кўкаламзорлаштиришни авж олдириш, томорқалардан унумли фойдаланиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш, уюшмаган аҳоли, ёшларнинг турли  экстримистик оқимлар таъсиридан асраш, одам савдоси гирдобига тушиб қолишидан эҳтиёт қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Билиб-билмай қилган ножўя қилмишидан пушаймон бўлганларни кечириш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш халқимизга хос фазилат.

Президентимиз тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарори юртимизда фуқароларнинг Конституция ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилаётган ғўмхўрликнинг амалий ифодаси бўлди. Ушбу ҳужжатга асосан эҳтиётсизлик оқибатида қонунбузарлик содир этган, ижтимоий хавфи унча оғир бўлмаган кўплаб маҳкумлар жазодан озод этилдилар.

Ана шундай имкониятга эга бўлганлардан бири «Боғишамол» маҳалласида яшовчи Равшанжон Бойматовдир.

-Ўзбекистон-бағрикенг диёр. Бу юртда инсон шаъни, қадр-қиммати улуғ, Шундай юрт фуқароси эканлигимдан фахрланаман,-дейди Р. Бойматов.

Тинч, осуда  юртда яшаш улкан бахт, бундай юртга байрамлар ярашади. Хуш кайфият, янги-янги орзулар билан Янги - 2017 йил, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»га қадам қўйдик.

Бундай фарахбахш кунларда одамийлик, меҳр-оқибат, саховат каби халқимизнинг гўзал фазилатлари янада бўй чўзиши дилларга шукуҳ бағишлайди.

Айниқса, байрам муносабати билан туман ҳокими Б. Юсупов бош-қошлигида нуроний кексалар, қариялар, жисмоний имконияти чекланганлар, якка - ёлғиз яшовчилар ҳол-аҳволидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби хайру саховатга йўғрилган тадбирларга кенг ўрин берилди. Жумладан, Қўқимбой ҚФЙ, «Қўқимбой» маҳалласида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Исмоилжон отанинг қувончи ичига сиғмади. Унинг хонадонига туман ҳокимининг ташрифи унутилмас воқеага айланди.

Президентимизнинг 2016 йил 7 декабрдаги қарори билан ўзбек адабиёти ва маданияти  ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

Жумладан, мусиқа ва санъат мактабимизда шоирнинг хотирасига бағишлаб адабий кеча уюштирилди.

Ёш истеъдод соҳиблари Х. Исоқжонов, У. Холмаматов, Ж.Иброҳимов кабилар улуғ шоирнинг «Ўзбегим», «Она юртим», «Юртим қизлари», «Гўзал тонг» каби шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этиб, кечага янада файз киритдилар.

«Баркамол авлод» болалар марказидаинглиз тили тўгараги раҳбари Ҳилола Абдусаломова бош-қошлигида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И. Каримовнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир» номли асарига бағишлаб, китобхонлар конфренцияси ўтказилди. Унда 1 ва 4 -мактаблар ўқувчилари фаол иштирок этишди. Шунингдек, «Байроғим - менинг фахрим» деб номланган тадбир ҳам ўқувчиларда катта таассурот уйғотди.

 ****

«Бахтли болалик» кўрик - танловида марказ аъзолари бўлган бир гуруҳ ўқувчилар муносиб қатнашдилар. Жумладан, Саида ва Маржона Тўлқинбоева танловнинг туман босқичида ғолиб чиқишганди. Вилоятда эса Саидахонга омад кулиб боқди.

У фахрли биринчи ўринни эгаллаб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.