Устозларим катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибатли ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёшлар онгида камол топишида китобнинг аҳамияти катта, деб ҳамиша уқтириб келадилар. Уларнинг бу гапларига амал қилиб, бўш пайтимни китоб мутолаасига бағишлаб келаяпман.
Мактабимизда шинамгина кутубхона бор. Яқинда устозимиз Маъруфжон Дадажонов ва мактаб кутубхоначиси Зулфия опа Шерова ташаббуслари билан кутубхонанинг бадиий адабиётлар бўлими ташкил этилди. Бундан хурсанд бўлиб, ўз шахсий кутубхонамдаги бир неча китобларни мактаб кутубхонасига тортиқ этдим.
Буни қарангки, менинг ташаббусим кўпларга ибрат бўлди шекилли, бугун ўқув даргоҳимиз кутубхонасидаги бадиий адабиётлар сони 500 нусхадан ошиб кетди. Бу билан тенгдошларим янада кўпроқ бадиий адабиётлар ўқиш имкониятига эга бўлишди. Менинг вазифам - чуқур билим олиш, спорт билан шуғулланиш, бўш пайтимда ота - онамга уй юмушларида ёрдам бериш ва албатта, китоб ўқиш. Мақсадим - келажакда Ватанга муносиб фарзанд бўлиб, давруғини оламга ёйиш.
Фурқат АбдураззоҚов, 29-мактаб 5-синф ўқувчиси.