Мамлакатимиз Президентининг «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини халқимиз чин дилдан қўллаб-қувватламоқда. Дарҳақиқат, атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов  республикамизнинг жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юрт тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилган тарихий шахсдир. Унинг ёрқин хотирасини улуғлаш, таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш ҳақида қабул қилинган давлатимиз раҳбарининг қарори халқимиз дилидаги иш бўлди.

Ўтган асрнинг 70 - йилларида туманимиздаги Туятойди мавзеси сув етиб бормаган адирликлардан иборат эди. 1974 йилнинг баҳор ойларида ўша пайтда райком секретари бўлиб ишлаган. А. Мамажонов бир гуруҳ фаоллар, меҳнат илғорларини чақириб, зудлик билан Туятойдига етиб боришимиз ва у ерда Шароф акани кутиб олишимизни тайинлади.

Мамлакатимизда кексалик ва у билан боғлиқ ижтимоий жараёнларга жамият ривожланишининг муҳим ижтимоий масаласи сифатида қараб келинмоқда.

Мўътабар нуроний фахрийларимизга ҳурмат – эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш, маънавий ҳаётимиз ва қадриятларимизнинг ажралмас қисмига айланган. Ўз навбатида жонажон юртимизни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда, ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда эзгу фазилатларни камол топтиришда кексаларимизнинг ўрни ва роли ортиб бормоқда. Бу борада Президентимизнинг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

-Олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларни бажаришда  «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, халқ таълими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорликни изчил йўлга қўйилганлиги ижобий самаралар бермоқда,-дейди «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси И. Нажмиддинов куни кеча туманда ўтказилган меҳнат фахрийлари, кексалар ва нуронийлар ишлари бўйича МФЙ раиси ўринбосарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари  билан очиқ мулоқотда. -Лекин ҳали олдимизда қилиниши зарур бўлган ишлар ва режалар кўп. Ўзаро ҳамкорликда оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш,

Хотин-қизлар  маънавиятини юксалтириш, келажак пойдевори бўлмиш қизларни Тўмарис, Нодирабегим, Зулфияхоним каби миллат ғурурига айланган буюк сиймоларнинг муносиб давомчилари сифатида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз асосида камол топтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жорий йилнинг 7-12 август кунлари мустақилликнинг 26 йиллиги ҳамда «Халқаро ёшлар» куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси ва бир қатор жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» шиори остида «Ёш оилалар ва қизлар» Республика форуми ўтказилмоқда.

Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, қатъият билан ҳаракат қилсак, ҳар қандай жиноятларнинг олдини олган, «оммавий маданият», «одам савдоси» каби жирканч иллатларга барҳам берган бўлардик.

Президентимизнинг шу йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини кучайтириш, жаҳон миқёсида рақобат, қарама-қаршилик тобора бешафқат тус олаётган, радикализм, терроризм, экстремизм, «оммавий маданият» каби таҳдидлар кучайиб бораётган таҳликали замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, сафарбарлигимизни янада ошириш-бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифамиз экани таъкидлаб ўтилган.

Айни кунларда туманимиз маҳаллаларида бугунги кун талаби асосида ишлаш, фидойилик ва сафарбарлигимизни янада ошириш масалларига бағишлаб, кенг аҳоли вакиллари иштирокида мулоқот ва давра суҳбатлари, йиғилишлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 5 июль куни Президентимизнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Шу кундан эътиборан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати билан шуғулланадиган янги тузилма – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топди.

Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан туман ҳокими Б. Юсупов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси И. Раҳимов ва бошқалар Президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур тузилма ёшлар манфаатини, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қиладиган, уларнинг янги-янги марраларни забт этишига руҳлантирадиган ташкилот сифатида намоён бўлишига ишонч билдирдилар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу  йил 7-8 июль кунлари вилоятимизга ташрифи юртдошларимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва янгиланишларга дахлдорлик ва масъулият ҳиссини кучайтириб, янги-янги марраларни забт этишга даъват этмоқда.

Алишер ТУРҒУНОВ, туман ИИБ ХПБ катта инспектори:

-Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг оқибатларини бартараф этишдан кўра, унинг олдини олган афзалдир. Шу боис ҳам юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида профилактика инспекторлари, таянч пунктлари, «Маҳалла посбони» каби институтлар фаолиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг, айниқса, профилактика инспекторлари фаолиятини янада кучайтириш билан боғлиқ ғоя ва таклифлари асосида таянч пунктлари инфратузилмасини янада такомиллаштириш, профилактика инспекторлари турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз вазифамизга масъулият билан ёндошиб, сидқидил меҳнат қилишга ундамоқда.

Куни кеча Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан давлат ва жамият ҳаётининг долзарб масалалари танқидий руҳда таҳлил қилиниб, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

М. Акрамов, халқ депутатлари туман Кенгаши доимий

комиссияси раиси:

-Давлатимиз раҳбарининг сенаторлар, депутатлар ва сиёсий партия вакиллари билан бўлган учрашуви тарихий аҳамиятга эга бўлиб, том маънода дунёдаги энг сиёсий жараёнларнинг юқори поғонасидаги сиёсий жараён деб баҳолаш мумкин. Чунки, дунё мамлакатлари раҳбарлари сиёсий партиялар ва депутатлар билан ҳали бу даражада учрашув олиб бормаган, қолаверса, юксак эътибор кўрсатилиб, таклиф ва тавсиялар бермаган, десам муболаға бўлмайди. Депутатлар ва сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотларини яхши олиб боради, сайловлардан сўнг эса қандайдир фаоллиги пасайиб қолади. Халқ олдида берган ваъдаларини бажаришни эсдан чиқаришади. Муҳтарам Юртбошимиз бу хато ва камчиликларни очиқ-ойдин айтганлари бизларни янада сергакликка чақирди.

Халқимиз истиқлол туфайли ўз қадр-қимматини, мустабит тузум даврида топталган миллий ғурури, қадриятларини тиклади. Бугун муборак истиқлолимиз бахтли яшаш, чинакам ҳаёт суруридан баҳраманд бўлиш имкониятини бермоқда. Шунинг учун ҳам халқимиз 1 сентябрь - Мустақиллик кунини энг улуғ, энг азиз байрам сифатида кенг нишонлайди.

Президентимизнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорини барча қатори туманимиз аҳли ҳам зўр мамнуният билан кутиб олди.

 

Туманимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мавзуида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари 22,33-умумтаълим мактабларида, Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар ҳамда педагогика ва сервис коллежларида бўлиб аҳоли билан учрашди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Б. Бобомурод, таниқли публицист М. Абдуллаев, актрисалар Н.Абдуллаева, Л.Элтоева, эл суйган қўшиқчилар М.Отажонова, М.Раҳматов, А.Файз, тарих фанлари номзоди Б. Исоқовнинг чиқишларини қатнашчилар илиқ кутиб олдилар.

Рамазон ҳайити ўзаро меҳр-мурувватни мустаҳкамлайди, миллий-диний, қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда муҳим аҳамият касб этади. Рамазон ҳайити ҳамиша халқимиз маънавий ҳаётида тарбиявий жиҳатлари билан алоҳида ўрин тутади. Бу кун моҳиятида такрор-такрор айтиш жоизки яхшилик, сабр қаноат, меҳр оқибат сингари фазилатлар, эзгу миллий қадриятларимиз ўз ифодасини топган.

Тинчлик хотиржамлик ҳукм сураётган жаннатмакон заминда аҳил-иноқ ва келажакка ишонч билан яшаётган одамларгина Рамазон ҳайити шукуҳини чуқур англайдилар. Бизнинг ҳайит  ибодатини, муқаддас ислом динимиз, фарконларига мувофиқ эрта тонгда адо этишда улуғ ҳикмат бор.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.