Наврўз - миллий қадриятимиз,  яхшилик ва эзгулик элчиси. Бу байрамни азал-азалдан нишонлаб келган халқимиз меҳр-оқибатлилиги билан дунёда ном қозонган. Шу ўринда кўрган - билганларим ҳақида мисоллар келтирмоқчиман. Раҳматли катта бувим ҳар гал овқат пиширгандан сўнг олдини қўни-қўшниларимизга илиниб турарди. Қўни - қўшничилик ришталари ниҳоятда мустаҳкам эди.

Бир кун бир - бирларини кўришмаса худди бир нарсасини йўқотиб қўйгандек ўзини бехаловат сезарди. Нон ёпганида ҳам дастлаб бир донасини маҳалламиздаги ёши катта мўътабар онахонга бериб келишимизни айтарди. Ҳозирчи?! Биз ёшлар ота-боболаримизнинг ана шу анъана ва қадриятларини тўлалигича давом эттира олаяпмизми? Бу саволга жавоб беришга бироз қийналаман. Баъзан болаларининг ўртасига тушиб, бир-бирини маломат қилаётган қўни-қўшнилар бир кун келиб ўша болакайларнинг бир умр девор-дармиён яшашларини унутиб қўядилар. Ўртадаги меҳр-оқибат ришталарини узиб қўйишганини сезишмайди. Ота-боболаримизни умрбоқий анъаналарини давом эттирайлик. Шундай қилсак ҳаётимиз бундан-да гўзал ва фаровон бўлади.

Серқуёш ўлкамизнинг қайси бир гўшасига борманг, шу кунларда кўкламона байрам – Наврўз шодиёналари кенг нишонланаётганига гувоҳ бўласиз. Шаҳар ва қишлоқларимизда ҳам  янгиланиш ва яшариш айёмига бағишланган тантаналар одамлар қалбида  меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат ришталарини янада мустаҳкамлади. Энг аввало, азалий миллий қадриятларга биноан юртдошларимиз    бир-бирларини йўқладилар, кексалар ва кам таъминланган оилалар   ҳолидан хабар олдилар. Бундан ташқари, байрам арафасида одатдагидай ҳашарлар ўтказилиб, катта ҳажмда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда маҳалла институти мустаҳкам таянч ва таъсирчан кучга айланиб бормоқда. Ўз-ўзини бошқарув органлари бугунги кунда нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий, тарбиявий, маънавий аҳамиятга эга кўпдан-кўп масалаларни ҳам ҳал этишда муваффақиятли қатнашмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу жараённи янги босқичга кўтариш учун туртки бўлди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Косонсой туман кенгашининг ташкилий йиғилишида ана шу ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Аллоҳ  таоло  инсонни  азиз,  мукаррам  этиб , уни  жуфт  ҳолида,  яъни  эркак  ва  аёл  жинсида  яратди.  Аёл  зотини  эса  ардоқли,  эркакларга  жуфти  ҳалол ва ором бахш этувчи,  оиланинг  чироғи, посбони  ва  фарзандлар    мураббияси  қилиб қўйди.

Муқаддас  динимиз  аёлнинг шарафи, иффати, ҳақ-ҳуқуқларини   таъминлаб, юксак  мартабага  кўтарди. 

Ривоят қилишларича, Мусо  алайҳиссалом ўзига  жаннатда  ким қўшни  бўлишини  билиш ниятида  Аллоҳ  таолога  илтижо қилади. Бир  куни  шундай  нидо  келди:  “Эй  Мусо, фалон ерда  яшовчи  қассоб  сенинг  жаннатдаги  қўшнинг  ва  дўстинг  бўлади”.  Мусо  алайҳиссалом  қизиқиб  қассобнинг  қайси  ибодати учун  бунга  муносиб  кўрилганини  билиш  мақсадида  йўлга  чиқди. Бориб қассобни топди.  Қассоб  ҳазрати  Мусонинг  ҳақ  пайғамбар  эканини билган ва бунга  имон  келтирган,  лекин  пайғамбарнинг ўзини  кўрмаган  эди, шунинг  учун  танимади.

Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги Фармойишида давлатимиз раҳбари миллий маънавий меросимизни тиклаш, китоб тарғиботини кучайтиришга катта эътибор қаратиб, «... дарсликлар, махсус бадиий адабиётга бўлган реал эҳтиёжни, уларни бошқа тилларга таржима қилиш, уларбилан ўқув юртлари, кутубхона ва ахборот-ресурс марказларини таъминлаш» каби вазифаларни қатъий белгилаб берди.

Ҳар гал қўлингизга янги китоб олганда, унинг замирида жуда катта заҳмат ва салоҳият ётганига иқрор бўласиз.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 11-12 март кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида анъанавий тарзда ўтказиладиган ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофлари, гузарлар, майдонлар, зиёратгоҳлар, кўча ва йўлаклар ободонлаштирилади, гул, мевали ва манзарали дарахт, арча кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинади. Бу каби хайрли ишларни зиёратгоҳ ва қабристонларда ҳам амалга ошириш халқимиз учун анъана, қадриятга айланган.

Ҳурмат-эътибор, меҳр-шафқат, айниқса, мўътабар туйғулар саналиб, инсонни яхшиликларга етаклайди.

-Аслида яшашдан муродимиз, ҳаётдан мақсадимиз ҳам шу-да,- дейди суҳбатдошимиз, тажрибали шифокор Зебо опа Ҳомидова. - Тасаввур қилинг, эрта тонг кўзингизни очсангиз деразадан заррин қуёш нурлари хонангизга тушиб турибди. Бундан беихтиёр қалбингиз қувончга тўлади. Шундай осуда, тинч юрт-да хотиржам яшаб, ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлаётганингиз учун Яратганга шукроналар айтиб,  кўпчиликка яхшиликлар қилгингиз келади...

Шифокорлик масъулиятли, шу билан бирга шарафли касб. Ёшликдаги орзум юрист бўлиш эди. Лекин раҳматли падари бузрукворимнинг эзгу мақсадларини амалга  ошириш ниятида шифокорликни танладим. Буни ҳам инсоний туйғулар билан боғлиқ жиҳатлари бор. Бизни ҳамиша яхшиликка ундовчи хал-қимизнинг анъаналаридан бири каттага ҳурматда бўлишдир. Шу билан бирга, ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғларга нисбатан ҳурмат, меҳр-оқибат, мурувват туйғулари инсонга       ҳеч қачон бегона бўлмаслиги керак.

Жамиятда тинчлик-тотувликни асраш, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда маҳалланинг ўрни катта. Бугунги кунда бу каби долзарб вазифаларни амалга оширишда маҳалланинг яхлит бир тизимга солиш давр талабига айланди.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу мақсад йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Туман ҳокимининг шу йил 15 февралдаги «Наманган вилояти ҳокимининг 2017 йил 13 февралдаги ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» деб эълон қилиш тўғрисида»ги 62-сонли қарорининг туманда ижросини таъминлаш тўғрисида»ги қарори доирасида пайшанба куни туманимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари бўлиб ўтди.

Белгиланган тартиб асосида ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб, мактаблар, касб-ҳунар коллежларида бўлиб, ўқувчиларнинг давомотини ўргандилар, мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотлар ўтказиб, кенг кўламда тушунтириш ишлари олиб боришди.

Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда 1-босқич 5-гуруҳ ўқувчилари О. Маликов, Ж. Тўрабоев, 3-босқич 64-гуруҳ ўқувчилари И. Исматуллаев, М. Исматуллаевалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни фаол таълимга тўлиқ қайтариш чоралари кўрилди. Ҳатто ушбу ўқувчилар коллеж ошхонасида бепул овқатланиш имкониятига эга бўлишди.

Оилалардаги ижтимоий-иқтисодий, маиший ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари шу кунгача 23704 тадан ортиқ хонадонда бўлиб, 42218 тадан зиёд фуқаролар билан мулоқотда бўлдилар. Тадбир давомида 388 та муаммо аниқланган бўлса, шундан 267 таси жойида ҳал этилди, қолган 116 таси туман, 5 таси вилоят дастурларига ижобий ҳал этиш учун киритилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан 16 та МТМ, 26 та мактаб, 1 та академик лицей, 5 та коллеж, 1 та поликлиника, 18 та ҚВП, 33 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ўрганилди.

Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш жараёнида банклар томонидан 133 нафар фуқарога 919,0 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.