Бугун ўсиб келаётган авлодга, унинг маънавий тарбиясига ниҳоятда жавобгарлик ҳисси билан ёндашиш долзарб вазифага айланди. Бу борада мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш таълим-тарбия соҳасининг ҳар бир вакили зиммасига катта масъулият юкламоқда.

Косонсой тиббиёт коллежини аъло баҳоларга битириб, Андижон Давлат тиббиёт институтига ўқишга кирдим. Ўтган ўқув йилида ўқишни тамомлаб, ўзим таълим-тарбия олиб, тиббиётнинг бошланғич сир-асрорларини пухта эгаллаган коллежга қайтиб, меҳнат фаолиятимни бошладим. Албатта, бунда устозларим Муҳаммадали Азизов, Қодирхон Иномов, Гулчеҳра Саломова, Дилором Қаюмова кабиларнинг ҳиссалари катта. Устозларимнинг панд-насиҳати ва йўл-йўриқлари ҳаётда ўз йўлимни топишимда жуда-жуда асқотмоқда.

Туманимиздаги «Косонсой» чегара мажмуасида бўлиб ўтган икки қардош - Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси вакилларининг учрашуви ҳақиқий дўстлик байрамига айланди.

Тинчлик ва хотиржамлик улуғ неъматдир. Кўпмиллатли мамлакатимизда халқимизнинг тинч-тотув, баҳамжиҳат ва аҳил яшаб меҳнат қилаётгани-бизнинг улкан бойлигимиздир.

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш орқали давлатимиз мустақиллиги ва суверинететини мустаҳкамлаш, қўшниларимиз билан рақобат қилиш эмас, балки ҳамкорлик қилиш, минтақамиздаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш тамойили давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир.

- Халқимиз ўз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни келажакда эмас, балки бугун кўришни, улардан бугун баҳраманд бўлишни истайди, деди Президентимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида. Шу билан бирга, аҳолининг ана шундай истак ва талабларини бажариш ҳар бир раҳбар, етакчининг асосий бурчи ва вазифаси бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Кейинги йилларда барча соҳалар қатори ижтимоий соҳаларда ҳам кенг кўламли янгиланишлар, ўзгаришлар амалга ошмоқда. Хўш, қишлоқларимизда намунали, арзон нархдаги уй-жойлар ким учун қурилмоқда, албатта, ҳамюртларимиз учун, уларнинг фаровон турмуши учун.

Тинч, осуда юртга байрамлар ярашади. Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 26 йиллигини ва Қурбон ҳайитини кўтаринки кайфиятда, шоду хуррамлик билан нишонлади.

Ана шундай фарахбаш кунларда одамийлик, меҳр-оқибат, саховат каби халқимизнинг гўзал фазилатлари янада намоён бўлиб, қалбларга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Айниқса, қўшалоқ байрам муносабати билан туман ҳокими в.б. Ж. Юлдашев бошчилигида бир қатор жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси вакиллари иштирокидаги уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний кексалар, қариялар, жисмоний имконияти чекланганлар, эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз яшовчи кишилар ҳол-аҳволидан хабар олиб, хайр ва саховатга йўналтирилган тадбирлар одамлар хотирасида узоқ вақт сақланадиган бўлди.

-Туманимиз ҳокими хонадонимизда биздан ҳол – аҳвол сўраганлари қалбимизни тоғдек кўтарди,- дейди «Боғишамол-2» маҳалласида яшовчи М. Парпиева. – Айниқса, тўрт нафар фарзандимнинг қувончи ичига сиғмай кетди. Уларга мактаб формаси ва ўқув қуроллари тортиғ этган саховатпеша инсонлардан беҳад миннатдорман.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор. Бу «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да яна бир поғона юксалди. Шунга уйғун ҳолда одамларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эътибор кучайтирил-япти.

Косонсой алоқа, транспорт касб-ҳунар коллежида суд органлари вакилларининг ҳудуддаги маҳаллалар аҳолиси билан мулоқоти ҳам айнан ана шу мақсадларга хизмат қилди.

Унда иштирок этган жиноят ишлари бўйича вилоят суди судялари А. Ғаффоров, Н. Бобохонова, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси А. Қўчқоров, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Э. Тожибоев фирибгарлик, гиёҳвандлик жиноятлари оқибатлари, оила ва никоҳ муносабатлари, алимент тўловларидаги қонунбузарлик ҳолатлари ва уларни бартараф этиш каби масалаларда аҳолига тушунтириш бериб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар қайтаришди.

Йилдан йилга шаҳар ва қишлоқларимиз кўркам тус олиб, аҳоли учун намунавий лойи-  ҳалар асосида арзон уй-жойлар ва инфратузилма тармоқларини барпо этиш, кекса авлод вакилларини, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Буларнинг бари мустақиллик шарофатидандир.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида марказий «Шоҳчинор» кўчамизда эскириб қолган ёритиш чироқлари янгисига алмаштирилди. Хусусий тадбиркорлар, хусусан, «Аҳмадхон ҳожи Косоний» фермер хўжалиги раҳбари А. Абдуллаев ҳомийлигида 25 дона замонавий ,камхарж кўча чироқлари ўрнатилди. Яна 16 та ана шундай лампа ўрнатсак, кўчамиз янада  чароғон бўлади.

менга қанот бағишлайди,-дейди «Билимлар беллашуви»нинг республика босқичи ғолиби Жаҳонгир Муҳаммадиев

Ўзбекистон –иқтидорли ёш-лар мамлакати. Истиқлол йилларида қайси соҳа бўлмасин ёшларимизнинг муваффақият ва ютуқларга эришаётганига гувоҳ бўламиз. Бу давлатимизнинг ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодини намоён этишига бўлган эътибори ва ғамхўрлигининг самарасидир.

 22-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 7-синф ўқувчиси Жаҳонгир Муҳаммадиев давлатимизнинг ана шу ғамхўрлигидан куч олиб, ўз иқтидорини намоён этаётган илмга чан-қоқ ёшларидан бири.

Инсонни илм-маърифат ва одоб улуғлайди. Педагоглар оиласида камол топган Санжар болаликдан чуқур билим олишга, отаси Ҳабибулло ака сингари физика фани ўқитувчиси бўлишга астойдил интилди. Бир неча марта иқтидорли болалар кўрик-танловида қатнашиб, ушбу нуфузли танловнинг республика босқичи ғолибига айланди. Бу муваффақият илмга чанқоқ Санжарни Наманган Давлат университетининг физика факультетига грант асосида ўқишга киришида муҳим омил бўлди.

У 1999 йили ўқишни тамомлади ва йўлланма асосида тумандаги 22-мактабга ишга қабул қилинди. Узлуксиз педагогик фаолияти давомида 9-ДИМИ, 48-мактаб, академик лицейда ўқувчиларга физика фанидан сабоқ бериб келди. Айни пайтда 21-мактабда меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

Санжар Раҳмонов наинки дарс, балки дарсдан бўш пайтларда ҳам ўқувчилар билан ишлайди. Айниқса, у раҳбарлигидаги физика фани тўгараги ўқувчиларнинг севимли масканига айланган. Унинг шогирдлари билимлар синови, фан олимпиадалари ва иқтидорли болалар кўрик-танловларида мунтазам қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олиб келишяпти. Жумладан, унинг шогирдлари физика фанидан олимпиаданинг вилоят босқичида 9 марта қатнашиб, совриндорлар қаторидан жой олишган бўлса, ўзи ҳам турли танловларда қатнашиб, ҳамкасбларига ибрат бўлмоқда.

Аҳоли ўртасида хонадонларни намунали ҳолатга келтириш, озода ва саранжон-саришта тутиш кўникмасини шакллантириш, аҳолида хонадон юритиш маданиятини шакллантириш, фуқароларнинг турмуш маданиятини юксалтириш, бу борада намунали деб топилган хонадорларни аниқлаш, рағбатлантириш ва илғор тажрибаларни  оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган республика кўрик-танловида туманимиз маҳаллалари ҳам фаол қатнашди.

-Кўрик-танловда қатнашган хонадонлар учта, «Энг намунали хонадон», «Энг намунали кўп қаватли хонадон», «Энг обод кўча» йўналишлари бўйича баҳоланди,-дейди «Маҳалла»  жамоат фонди туман бўлими раиси Д. Ғайбуллаева. – Танлов якунига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан ғолиб аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтказилаётган «Ёшлар поезди» тар-ғибот акцияси иштирокчилари туманимизга ташриф буюрди.

Тарғибот акциясида ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар, спортчилар, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситаси вакиллари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва «Камалак» болалар  ташкилоти сардорларидан иборат гуруҳлар туманнинг 4 та ҳудуди - 22-умумий ўрта таълим мактабида, Чиндовул қишлоғида, «Обод» маҳалласида, «Косонсой» санаториясида, «Обод» маҳалласида ёшлар, фаоллар билан мулоқотлар ўтказишди.

Учрашувларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар, бунда аҳоли, айниқса, ёшларда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш ҳақида фикр-лар билдирилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.