Мамлакатимизда  ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ана шундай тинчлик замонида яшаётганимизга Яратганга шукроналар айтиб, тўйларимиз ва бошқа маросимларимизни меъёрида, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказишимиз керак.

Бу борада вилоят ҳокимининг 2016 йил 24 августдаги «Вилоятда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан туманимизда белгиланган чора-тадбирлар асосида иш олиб боришимиз бугунги куннинг асосий талабларидан биридир.

 Айни кунда ватанимизда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлардан ҳар биримизнинг кўнглимиз фахр-ғурурга тўлмоқда. Кенг кўламли бунёдкорлик, ободончилик ишларида бутун хал-қимиз қатори биз қалам аҳлининг ҳам  муносиб ҳиссаси бор. Ҳақиқатан  мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйгани журналистнинг дунёқараши ва сўзига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу ўринда кечаги  фаолиятимиз билан бугунгисини таққослагимиз келади ва  хаёлимизда табиий савол туғилади. Журналист ким ўзи? У қаердадир чигит экиб бўлинди, фалон жойдаги йўлга асфальт ётқизилди ёки кўприк қурилди, бу анови  амалдор бундай деди, мановиси ундай деди,  деб айрим раҳбарларининг қош-қовоғига қараб юрадиган кишими? Мутлақо йўқ.   

 

Болалигимда ҳайвонлар, парранда-даррандалар ҳақида гапириб беринг, деб дадамни тинчитмас эдим. Биз яшаб турган юртларда ҳам заҳарли илонлар яшайдими, яшамайдими? сўрадим бир куни дадамдан.

-Мен заҳарли илонни ҳозиргача учратмаганман. Аммо бувангдан эшитган бир воқеани айтиб бераман, - дедилар.

Бир куни бувам, дадамнинг дадалари, илоннинг кичкина боласини ушлаб олибдилар. Уйга олиб кириб, унинг устига тоғорани тўнтариб қўйибдилар.

Айвонда ётган эканлар бир маҳал каттагина илон  ўрмалаб келибди-да, ҳайиқмай уйнинг ичига кириб кетибди. Тўнкарилган тоғорани бир неча марта айланибди. Илгари ҳеч бундай ҳолатни кўрмаган бувам ҳайрат билан илоннинг ҳаракатини кузатаверибдилар. Аниқ сезибдиларки, бу ўша боласи тоғора тагига бостириб қўйилган она илон.

Одатда, илонлар уй эгаси бор бўлса ёки одам шарпаси эшитилса уйга яқин йўламас экан. Лекин бугун илон қўрқиш, ҳайиқиш ҳақида ўйламаётган экан. Илгари уйларнинг айвонларида солма деб аталадиган ости чамбаракли мосламалар бўлар эди.  Ана шу солма, балки, асли осма бўлгандир, деб ўйлаб ҳам қоламан, баъзан.

Болаларда миллий армиямиздан фахрланиш туйғусини янада кучайтириш, Ватан ҳимояси муқаддас туйғу эканлигини қалбига сингдириш, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш, миллий ғоя асосида Ватанга содиқ ва комил инсонлар этиб тарбиялаш, ватани билан ғурурланиш ва унинг тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиш истакларини кучайтириш, уларда маънавий меросимиз ва қадриятларимизга меҳр туйғуси, инсонпарварлик ҳиссини уйғотиш, тиббий, ҳуқуқий, экологик маданиятини шакл-лантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортга жалб қилиш, иқтидорларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши ташаббуси билан туманнинг чегара ҳудудида жойлашган Косонсой санаториясида чегара постлари ҳарбийлари оилалари учун «Бахтли болалик» лойиҳаси доирасида «Мен ҳам аскар бўламан!» тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон болаларига ҳамма ҳавас қилади. Юртимизнинг қайси гўшасига борманг болалар учун бунёд этилган спорт иншоотлари, мактаблар, боғчалар, мусиқа ва санъат даргоҳларини кўрасиз, яна қанчадан қанча янгилари қурилмоқда. Болаларнинг сиҳат-саломатликлари ҳамиша давлатимиз эътиборида. Шифохоналарда барча шароитлар яратилган, малакали шифокорлар туну кун хизматда. Ҳар бир шаҳарда болалар учун янги-янги боғлар, дам олиш масканлари бунёд этилмоқда, театрлар фаолият кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам бизнинг юртда болалар, болалик ҳамиша ҳимояда, эъзозда ва эътиборда. Ўзбекистонда дунёдаги энг бахтли болалар яшайди.

Бугунги кунда ер юзи аҳолисининг қарийб ярми интернетдан фойдаланади.

«Мовоуриннаҳр» нашриётида   чоп этилган  «Интернетдаги  таҳдидлардан ҳимоя»  номли  китобни  мутолаа қилар эканман, ундаги кишиларнинг   ижтимоий  тармоқ  ва  турли  мессенжерларда  таниган-танимаган  суҳбатдошлар  билан  узоқ  вақт мулоқотда  бўлишлари  вақт  исрофи, ғийбат,  бўҳтон, чақимчилик  ва  ёлғончиликдан  ўзга  нарса  эмаслиги ҳақида фикрлар мени ҳуш-ёр торттирди. Дарҳақиқат, интернетдан   фойдаланишда, аввало, қадрли вақтни беҳуда сарф қилмаслик ҳақида чуқур ўйлашимиз керак. Шундай интернет  саҳифалар ҳам борки, улар чет элда туриб бошқарилади. Улар  бераётган диний, дунёвий маълумотлар оддий ўқувчига ишонч-ли кўринсада,  миллий, диний, ахлоқий қадриятларимизга зид. Буни оддий ўқувчи англаши қийин. Бу ўз навбатида айрим  фойдаланувчиларнинг ўзлари билмаган ҳолда турли жиноий тўдалар ва оқимлар  исканжасига тушиб қолишларига сабаб бўлмоқда. Шу боис тенгдошларимга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган сайтлардан фойдаланишларини тавсия этардим.

Туманимизда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди.

Болалар таянч ва суянчимиз, ғурур ва ифтихоримиздир. Мустақил юртимизда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш муқаддас бурч ва муҳим вазифага айланган.

Халқаро болалар куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда бу яна бир бор ёрқин ифодасини топди.

Байрам муносабати билан туманда «Ҳар бир болага меҳр ва эътибор» шиори остида ҳафталик ташкил этилди. Унинг доирасида болаларнинг бевосита иштирокида театрлаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари, фестиваллар, кўргазмалар, спорт мусобақалари, оммавий сайл-томошалар ўтказишга кенг ўрин берилди. Айниқса, 1 июнь куни туман марказидаги маданият ва истироҳат боғи, фавворали майдон шўх-шодон болалар учун байрам сайлгоҳига айланди.

Мамлакатимиздаги нуфузли нашрлардан бири, Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Жаҳон ажабиёти” журнали ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан жойларда мазкур журнал таҳририяти, ижодий ходимлари билан учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтди.

Таъбир жоиз бўлса, журналнинг адабиёт ихлосмандлари билан мулоқотлари катта адабиёт байрамига айланиб кетди. Хушманзара ҳамда кўҳна ва нав-қирон туманимизда бошланган адабий гурунглар ўз жўшқинлиги, кўтаринкилиги билан тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

 Дастлаб сўзга чиққан “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев нуфузли журнални ташкил этилиши, бугунги адабий жараёндаги муҳим аҳамияти, айниқса, унга илк муҳаррирлик қилган Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддиновнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Барча жойда бўлгани каби, коллежимизда ҳам “Инсон – азиз, хотира муқаддас” лойиҳаси асосида “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида Хотира ва қадрлаш куни алоҳида тайёргарлик билан нишонланди.

Қаҳрамонлар Мамашариф Фаёзов, Соли Адашев, Абдусаттор Раҳимов, Файзулла Йўлдошев, Борис Ивановский, Набижон Минг-боевларнинг жасоратлари мисолида Наманган аҳлининг оламшумул ғалабага қўшган ҳиссаси, икки оёғидан ажралиб, қанча-қанча фашист газандаларни янчиб ташлаган косонсойлик ўғлонлар-ҳарбий врач Абдулаҳай ота Раҳмонов, Ҳабибулла Тошматов, иккита “Шуҳрат” ордени нишондори Абдулаҳай Ҳусенов, уч ака-ука Ғозиевлар, партизанлик ҳаракатида матонат кўрсатган Ҳусенхон Зоҳиров каби минглаб ота-боболаримизнинг жасорати, фронт ортидаги шавкатли меҳнат, фидокорлик намуналари “Кузатиш” саҳна кўринишларида, адабий композициялар ва ўқувчилар маърузаларида маъно-мазмун кашф этди. Шунингдек, уруш йилларидаги Чуст канали, Косонсой сув омбори қурилишлари ҳамда кўплаб фидойи инсонларнинг кечаю кундуз кўрсатган такрорланмас қаҳрамонликлари, бунда Зокиржон ота Сатторов (Наманган вилоят ижроқўмининг раиси бўлган), Шариф ота Аҳмедов, Ҳамиджон ота Ҳакимов, Рўзимат ота Сапаев, Тўлабой ота Қаюмов, Аҳмадхон ота Жафаровлар каби ватанпарвар, ташкилотчи, халқ етакчиларининг, халқимизнинг юксак маънавий-ахлоқий кучи ва Ватанга меҳру-муҳаббатининг намоён этганликлари алоҳида ўрин эгаллаган. 

Ўтмишда  бир  ҳукмдор бўлиб, у қайси  мамлакатни  босиб олса, ўша  жой  аҳолиси унга  сўзсиз  бўйсинар экан. Фақатгина бир  қишлоқ аҳолиси бундан мустасно экан. Ҳукмдор бунинг сирини  билолмай, мулозимларидан бунинг сабабини сўрабди. Мулозимлар бу қишлоқ аҳолиси  ниҳоятда  бой эканлигини, шунинг учун  тили ботир, ҳеч  кимга  қарам бўлмаслигини   айтибдилар. Подшоҳ ушбу қишлоқ  халқини  биёбонга чиқариб ташлашни буюрибди. Орадан  маълум вақт ўтиб  ҳалиги қишлоқ  аҳолисининг  ҳолидан  хабар  олсалар, одамлар  яна  бойиб, аввалгидан ҳам  яхши  ҳаёт  кечиришаётган экан. Бунга  ҳайрон қолган  ҳукмдор  қишлоқ оқсоқолини  чақириб, бунинг сабабини  билмоқчи бўлибди. Ҳукмдор  оқсоқолдан  халқнинг бой  бўлиб  кетишининг  сабабини  сўраганда у шундай жавоб берибди:

- Биз болалар  савод чиқариши  билан  бир қўлига китоб, бир қўлига ҳунармандчилик  асбобини тутқазамиз. Токи улар билимли ва ҳунарли  бўлсин. Ана шунда  уларнинг  ҳаёти  фаровон  ҳамда  қудратли  бўлади,- деган жавобни  айтади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.