Жорий йилнинг олти ойида юртимизда қайд этилган жами жиноятларнинг 30 фоизида ёшларнинг қўли бор. Бу  далиллар жорий йил 27 июль куни Президентимиз раислигидаги ўтказилган жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида келтириб ўтилган.

Ҳали ўн гулидан бири очилмаган, умрининг гуллаган даврида жиноят содир этган йигитнинг тақдиридан ачинасан. Аммо унинг жиноят "кўчаси"га кириб қолишида, аввало, ота-она, маҳалла-кўй, мактаб, коллеждаги устозлар айбдор, десак янглишмаган бўламиз.

"Косонсойнома" газетасининг жорий йил 27 июль, 28-сонида эълон қилинган "Чиқинди муаммоси-унга барҳам бериш-барчанинг иши" сарлавҳали мақолада шу кеча кундуздаги долзарб муаммолар тилга олинган.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, ноқонуний чиқинди ташлашга чек қўйиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари билан бир қаторда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солишда муаммолар пайдо бўлмоқда.

Олиб борилаётган тушунтиришларга қарамасдан, ҳали-ҳануз айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўз ҳудудларида ноқонуний чиқиндихоналар ташкил бўлишига йўл қўймоқдалар.

Шунингдек, фуқароларимиз томонидан асосан кечки вақтларда кўча четларига, белгиланмаган жойларга, ариқ, сой қирғоқларига маиший чиқиндиларни ташлаб кетиш ҳолатлари учрамоқда.

Мисолларга мурожаат этадиган бўлсак, жорий йилнинг апрель ва май ойларида ўтказилган тадбир давомида тумандаги Алишер Навоий, Махдуми Аъзам, Саъдий Шерозий, Садача, Такаранг, Боғишамол-1 каби фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар яшаш хонадонида тўпланиб қолган маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётгани маълум бўлди.

Махдуми Аъзам номли маданият ва истироҳат боғида "Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришда маҳалланинг ўрни" мавзусида республика форумининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 февралдаги 9-сон баёни билан тасдиқланган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари Дастури"нинг 53-бандида "Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳалланинг ўрни" мавзусида ҳудудий ҳамда республика форумларини ўтказиш белгиланган.

Маҳалла азалдан юртимизда тарбия ўчоғи, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган миллий-умуминсоний қадриятлар маскани, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзи сифатида эътироф этиб келинади. Одамлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш каби эл-юртимизга хос урф-одат ва анъаналар авваламбор, маҳалла ҳудудида шаклланган.

Эътиборлиси, ёшларда оилага улуғ қадрият сифатида қараш, ота-она, бобо-бувилар, қўни-қўшнилар, устозларга нисбатан чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлиш, меҳр - оқибат кўрсатиш кўникмаси, аввало, маҳаллада шаклланади. Ватанни севиш туйғуси ҳам айнан маҳалладан бошланади.

Дейл Карнеги "Осойишта ва бахтли ҳаёт кечириш ҳақида" номли рисоласида шундай ёзади: "...Беҳаловатлилик ҳисси шундай нарсаки, у аёлларнинг ташқи кўринишини жуда тез бузиши ва қаритиши мумкин. Юз - кўз тузилишини ўзгартиради.

Иягининг тортишиши ва юзларини ажин қоплашига сабабчи бўлади. Сочлари оқаради, ҳатто тўкилади. Юз терисининг ранги бузилади. Беҳаловатлилик негизида тишлар ҳам емирилиши мумкин".

I -қоида. Сиз доимо тинчлик, довюраклилик, соғлиқ, умидворлик тўғрисидаги фикр-хаёллар билан тўлиб-тошинг. Чунки "Бизнинг ўй-фикрларимиз қандай бўлса, ҳаётимиз ҳам шундайдир".

Аввал хабар қилганимиздек, туманимизда "Ёш китобхон" республика танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ёшларимизнинг буюк аждодларимизга муносиб вояга етишишида, уларнинг ўзлигини англаши, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда, китобхонлик маданиятини янада шакллантиришда мамлакатимиз Президентининг жорий йил 12 майдаги "Буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Танловнинг юқори савияда ўтилишига эришиш мақсадида Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида қулай шарт-шароитлар яратилди. Иштирокчилар танлов низомига мувофиқ компьютер, ахборот коммуникация воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Мамлакатимизда бу йил Ёшлар куни қутлуғ айём сифатида кенг нишонланди. Ана шу сана муносабати билан уюштирилган кенг кўламли тадбирларда, айниқса, Президентимизнинг қутлуғ айём муносабати билан Ўзбекистон Ёшларига йўллаган байрам табригида юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, муқаддас Ватанимиз равнақи ва тараққиётига навқирон авлодимизнинг муносиб ҳисса қўшаётгани алоҳида эътироф этилди.

Байрам арафасида Президентимизнинг "Voshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол ёшларни тарбиялаш бош мақсад эканлигининг ёрқин ифодаси бўлди.

Бу муҳим ҳужжатда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш каби вазифалар ўз аксини топган.

Мамлакатимизда Ёшлар кунининг биринчи марта нишонланиши, қутлуғ айём муносабати билан муҳтарам Президентимизнинг биз, ёшларга байрам табриги қалбимизни фахр ва ифтихорга тўлдирди.

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор замирида замонавий билим ва кўникмаларга эга, баркамол, жисмонан ва маънан соғлом авлодни вояга етказиш мақсади мужассамдир.

Юртбошимиз байрам табригида таъкидлаганидек, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг муносиб аъзоларига айланиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифаси бугун барчанинг кундалик фаолияти мезонига айланган.

Муҳаммадали Эргашев Гўрмирон қишлоғида таваллуд топиб, камолга етди. Ўрта мактаб, олий таълим даргоҳини тугатиб, мактабларда ёш авлодга таълим - тарбия бериб келди. Шу билан бирга туманимиз кўзгуси "Косонсойнома" газетасида дастлаб мусаҳҳиҳ, адабий ходим, бўлим мудири сифатида самарали ижод қилди. Бир қанча муддат муҳаррир ўринбосари вазифасини бажарди.

М. Эргашев турли мавзуларда мақолалар ёзибгина қолмай, лирик турнинг ҳар хил жанрларида шеърлар битиб, ўқувчилар қалбидан муносиб жой олганди. Айниқса, унинг "Қалбим садолари" (1999 йил), "Рубоийлар" (2004 йил) тўпламлари шеърият шайдоларига ўзгача завқ, маърифат ином этганди. Унинг "Рубоийлар" китобидан ўрин олган битикларида поклигу ростлик, ишқ-муҳаббат, хокисорлигу ҳалимлик, яхши хулқ-одоб, ҳаёт тажрибасидан сабоқ олмоқ каби чин инсоний хислатлар тараннум этилган. Шоирнинг ўзи ана шундай инсон эди-да!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Қайд этиш ўринлики, “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси нафақат ушбу порталда балки ижтимоий тармоқларда ҳам фуқаролар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда ҳамда мактаб либоси борасида турли-туман жўяли фикрлар билдирилишига асос бўлмоқда.

Қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинганидан сўнг, фуқаролар томонидан билдирилаётган таклиф ёки эътирозларнинг аксарияти қарор лойиҳасининг 9-бандига, айримлари мактаб формалари фақат “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан етказиб берилишига нисбатан билдирилган.

Қуйида фикр-мулоҳазаларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сув ҳаёт манбаи. Бас, шундай экан, унинг ҳар томчисини  кўз қорачиғимиздай асраб-авайлашимиз зарур.

- Бу борада барчага намуна бўлаётган инсонлар борлигидан фахрланаман. Бир онахонни яхши биламан. Онахон қаерга борсалар, айниқса, ёшлардан сувни исроф қилмаслик, булғамаслик ҳақида панд-насиҳатларини асло аямайди. Бизнинг зилол, шифобахш сувимизга ўхшаган оби ҳаёт дунёнинг ҳеч бир жойида йўқ, дейишдан ҳеч ҳам чарчамайдилар. Онахоннинг сўзларидан тўғри хулоса чиқариб, сувга меҳр билан муносабатда бўлаётган ёшларга ҳавасим келади.

Бироқ гоҳида чиқиндиларни сувга супураётган, ҳатто кирларини оқин сувга чайқаётган қиз жувонларга назаримиз тушиб қолади. Аммо бундай аянчли ҳолатни кўриб-кўрмасликка, билиб-билмасликка олаётганлигимиз, бу каби салбий ҳолатларни илдиз отишига сабаб бўлмаяптимикан? Бепарволик хавфли иллат ҳисобланади. Ана шу иллатдан қанчалик тез қутулсак, энг биринчи ўзимизга, қолаверса, жамиятга катта наф келтирган бўламиз.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.