"Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар, технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мақсадида коллеж Ахборот ресурс марказида ҳам тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шу асосда турли тадбирлар ташкил этишга эътибор қаратиляпти.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақилллигининг 27 йиллигига бағишлаб "Мен нечун севаман Ўзбекистонни?" мавзусида адабий-мусиқали кеча ўтказилди. Унда коллеж маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д. Абдулҳаев, ўқитувчи    М. Эшонхўжаев, етакчи С. Якубова навқирон йигит умрига тенг қисқа муддатда юртимизда асрга татигулик ишлар амалга оширилганлиги ёшларни баркамол бўлишида китобнинг ўрни ҳақида гапириб, уларни чуқур билим олишга чорлашди.

Тадбирда истеъдодли ўқувчилар она юрт, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этишди.

Мамлакатимиз Президентининг "Буюк адиб, жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори тинчлик ва умуминсоний қадриятлар куйчиси Чингиз Айтматовнинг сиймосига чексиз эҳтиромнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Адибнинг дурдона асарлари жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой олган. Айниқса, ёзувчининг "Оқ кема", "Жамила", "Асрга татигулик кун", ("Найман она қиссаси") каби асарларини ўзбек китобхонлари ҳам севиб мутолаа қилади.

Ёзувчининг ёвуз кимсалар қўлида манқуртга айланган кишининг қисмати моҳирона тасвирланган "Бир асрга татигулик кун" асари инсониятни огоҳликка чорлайди.

- Ҳеч ким ўз-ўзидан ёзувчи бўлиб қолмайди. Йиллар сабоғи, қилинган меҳнат, бадиий адабиётга бўлган қизиқиш ва эътиқод орқали бунга эришиш мумкин",-деган эди буюк адиб.

Президентимизнинг "Ёшларни маънамий ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари туғрисида"ги Қа-рори ва шу асосда қабул қилинган Дастурда ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан  мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш вазифаси белгилаб берилган.

Бугун интернет, мобил, алоқа ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётир. Аммо интернетда терроризм ва бошқа бузғунчиликларни тарғиб қилувчи веб-сайтларнинг кўпайиши ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан асраш борасида кенг кўламли ишлар олиб боришимизни тақозо этмоқда.

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида ўзига хос ижтимоий вазифани бажаради.

Оилалар қанчалик мустаҳкам бўлса, давлат ва жамият ҳам шунчалик - мустаҳкам бўлади.

Конституциямизнинг 14-боби, 63-моддасида "Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга" деб белгилаб қў-йилган.

Инсоният тарихига назар ташласак, барча даврда ва ҳар бир жамиятда никоҳ ва оилани муқаддас, деб билишган. Шу боис ҳам оила қуриш маросимлари доимо тантанали нишонланган. Лекин дабдабабозлик, ким ўзарга тўй қилишлар оқибати дои-мо ҳам хайрли бўлмиайди.  Тўйдан кейин арзимас сабаб туфайли дарз кетаётган оилалар, афсуски, учраб қолмоқда. Қиз томон қайнонага яхши сарпо қилмапти ёки янги келин қайинсинглиси билан муроса қилолмапти, деган арзимас баҳоналар туфайли ажралаётган оилалар йўқ эмас. Айрим ота-оналарнинг ёшлар бахтидан ўз манфаатларини устун қўяётгани ачинарлидир.

Ҳар бир ота-она келин олар экан, аввало, уни авлоди давомчиси, деб билиши зарур. Келин оилани чўриси ҳам, меҳмони ҳам эмас, у ўзи келин бўлиб тушган хонадоннинг тўлақонли  фуқароси. Хонадон соҳиби нималардан фойдаланса, келин ҳам ўшалар каби тенг ҳуқуққа эга. Қонуний никоҳ моҳияти шундан иборат. Келинга унинг сепига қараб эмас, фарзандига бўлганидек муносабатда бўлиши керак.

Боғишамол МФЙ, Ширинбулоқ маҳалласида яшовчи Тожихон момо Амонова мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги байрами арафасида муборак юз ёшга қадам қўйдилар.

Қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса, бу оилада, албатта, файзу барака, фаровонлик, аҳиллик бўлади. Хонадонлари кўркига айланган Тожихон момо ҳамиша фарзандлар, невара, эвара ва чеваралар ардоғида. Байрам арафасида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Камолова бу хонадонда бўлиб, табаррук ёшли момо билан суҳбатлашди, унга байрам совғалари тортиқ этди.

-Мен каби кексаларнинг ҳол-аҳволимиздан хабар олиб, кўнглимизни кўтариб, эъзоз ва ғамхўрлик кўрсатаётган яхшилардан миннатдормиз. Илоҳим, юртимиз тинчлигига кўз тегмасин, дастурхонимиз тўкин, фаровонлигимиз бундан-да зиёда бўлсин,-дея қўлини дуога очади Тожихон момо.

Осмони мусаффо, халқи фаровон, ёшлари илмга чанқоқ, нуронийлари эъзозда, тинч-осойишта юрт фуқароси эканлигимиздан ҳар биримиз фахрланамиз.

Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати боис мана шундай фаровонликка эришаяпмиз. Шу боис ҳам аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш йўлида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурига асосан туманда ўтган ярим йилликда 82,9 млрд. сўмлик пудрат-қурилиш ишлари амалга оширилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,3 фоиз ўсишга эришилди.

Жорий йилнинг дастлабки кунидан аҳоли турмуш даражасини ривожлантиришга йўналтирилган ижтимоий дастурлар ижросига эътибор кучайтирилиб, ўтган олти ой ичида барча манбалар ҳисобига 3117 та янги ишчи жойлари яратилди ва белгиланган мақсадли кўрсаткич 100,3 фоизга бажарилди.

Йигирма етти йил. Тарихан қисқа давр ичида юртимизда эришилган ютуқ ҳамда босиб ўтилган дадил одимларни бирма-бир кўз олдимизга келтирсак, асрларга татигулик улуғвор ишларга, ҳайратомуз далилларга дуч келамиз.

Аслида гап далил ва рақамларда эмас. Аммо ҳар бир рақам ортида инсон тақдири ва унинг манфаати борлигини инобатга олсак, буюк келажак йўлида қанчалар муҳим ўзгариш ва янгиланишлар рўй берганига амин бўламиз.

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳам биринчи навбатда инсон манфаатига хизмат қиладиган тизимни яратишда дастуруламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжатга асосан "ягона дарча" марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилди. Юқори сифат, тезкорлик, шаффофлик, қулайлик шиори остида фаолият юритаётган марказда аҳолига юздан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Жорий  йилнинг 1 сентябридан эса яна 4 та қўшимча хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

-Мамлакатимиз Президентининг қарорига асосан "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги бос-қичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури" тасдиқланди. Ушбу ҳужжат, айтиш мумкинки, тарихий аҳамиятга эга. Дастурда белгиланган кенг кўламли тадбирлар, энг аввало, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиздаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Ҳужжатга асосан, ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари босқичма-босқич оширилиши устоз-мураббийга эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Арзон уй-жойлар қуриш дастурлари асосида бунёд этилаётган уй-жойларнинг бир қисмини педагог ходимларга 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида бериш, "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастури асосида педагог ходимларнинг оила аъзоларига имтиёзли кредитлар ажратиш, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун кредитлар бериш белгилангани эътиборга моликдир.

Бобом Қаюмжон ота биз, набираларига ҳар гал, "Мустақил юрт шаънини улуғла! Буюк боболардан мерос юксак маънавий салоҳиятдан баҳраманд бўл! Ўз келажагингни ўзинг ярат!, дея насиҳат қиладилар.

Жонажон юртимизда ёш-ларни беқиёс имкониятлар кутмоқда. Тенгдошларим қатори мен учун ҳам мустақиллигимизнинг 27 йиллиги нишонланадиган йил қувончли келди. Вилоят миқёсида ўтказилган иншолар танловида фахрли учинчи ўринни қўлга киритдим. 43-мактабнинг 9-синфини аъло баҳоларга битириб, Наманган  муҳандислик қурилиш институти қошидаги академик лицейга ўқишга кирдим. Бу муваффақиятларимда Ғофуржон Шерматов, Гулруҳ Тошбоева, Мастура Ҳомидова, Муҳаммадсодиқ Мадалиев каби устозларимнинг хизматлари катта бўлди.

Туманимизда Қурбон ҳайити кўтаринки руҳда кенг нишонланди. Ҳайит кунлари одамлар орасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш каби эзгу фазилатларга ундовчи тадбирларга кенг ўрин берилди.

Маданият ва истироҳат боғи, аҳоли гавжум масканларда халқ сайиллари ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари, ҳомийлар томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳол-аҳволидан хабар олиниб, хайр-саховат кўрсатилди.

Ҳайитнинг биринчи куни тонгида туманимиздаги 18 та жомеъ масжидида Қурбон ҳайити намози ўқилди.

-Мамлакатимиз Президентининг муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табриги туманимиз аҳлини беҳад руҳлантирди,- дейди Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг тумандаги вакили Қодирхон Азизов. - Инсонларга меҳр-оқибатли бўлиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ғоят савобли ва хайрли ишдир. Шу маънода юртимизда инсон манфаати йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳар бир фуқарони шукрона кўрсатиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашга ундамоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.