Инсоннинг ўзлиги, унинг ким эканлиги, аввало, унинг она тилига муносабатида кўринади. Алломаларимиз айтганидек, одам ўз тилини ҳурмат қилсагина, ҳимоя қилсагина, ҳақиқий одам ҳисобланади.

Яширишнинг ҳожати йўқ, айрим йирик шаҳарларимиздаги давлат ташкилотларида иш юритиш давлат тилида эмас, балки бошқа тилларда олиб бориш ҳолатлари кузатилаётган эди. Бундай вазият давлат тилига бўлган ҳурмат ва эътиборнинг пасайишига сабаб бўлади, албатта. Афсуски, қонунчиликда ушбу нормаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаганди. Бу ҳол баъзи давлат органларида давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилмаслигига ва иш юритиш давлат тилида амалга оширилмаслигига олиб келаётганди. Шуларни назарда тутган ҳолда   давлат ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 42-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиш таклифи билдирилди.

Марказий Осиёда илк газета Тошкентда "Туркестанские ведомости" ("Туркистон ведомостлари") ва "Туркистон вилоятининг газети" номи билан 1870 йилдан чиқа бошлаган.

Мазкур газета ўлкадаги даврий матбуотнинг шаклланиши ва ривожланиши учун туртки бергани билан ҳам аҳамиятлидир.

"Туркистон вилоятининг газети"нинг 1875 йилги сонларидан бирида  Косонсойдаги Кушонийлар давлатининг эрамиздан аввалги 3-2 асрларда ҳарбий-маъмурий марказларидан бири бўлган Муғқаъла қароргоҳи ҳақида илк маълумотлар  чиққан эди. Унда ёзилишича, француз олими Байрон Уйфалфи Косонда бўлиб, Муғ харобаларини ўрганган биринчи мутахассис бўлган экан.  Ундан кейин 1896 йилда  рус олими Н. Шербина-Крамаренко  кўҳна Косонсой харобаларида биринчи марта археологик  қазишмалар олиб борган.

27 июнь  Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Мураккаб ва масъулиятли касбнинг асосий моҳияти сўз орқали жамоатчиликка таъсир ўтказиш, адолатни қарор топтириш, нафақат инсонлар, балки халқлар ва мамлакатлар ўртасида ўзаро англашувга хизмат қилишдир. Бу жиҳатдан олиб қарасак, касб масъулияти ниҳоятда залворли.

Шу муносабат билан барча ижодкорларни, жумладан, Ёқубжон  Дадажонов, Муҳиддин Имомадиев, Анорбой Олимов, Муҳаммадхон Акрамов, Абдулвоҳид Нуриддинов, Ҳамида Эргашева, Мастура Зулфиқорова,  Аҳадхон Абдуҳомидов, Муҳаммадшариф Маматқулов, Баҳодир Абдуллаев, Худойберган Исабоев, Аълохон Бобохонов, Пўлатжон Пўлатов ва соҳа жонкуярлари бўлган Одилжон Омонов, Соатжон Ғаниева, Абдуллажон Зариповларни касб байрамлари билан табриклаймиз. Фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз ва яхшиликни кенг ёйишдаги қайноқ иштиёқингиз учун улкан миннатдорчилик билдирамиз.

Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида аҳамият берилмоқда. Айниқса, пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида ўғил-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга эътибор кучайтирилган.

Июнь ойи "Ёшлар ойлиги" дея эълон қилингани муносабати билан туман прокуратураси томонидан ҳам бир қатор тадбирлар  амалга оширилди.  Хусусан, "Ҳар ҳафтада - бир китоб" мавзуида танлов ташкилланди. Туманда оммавийлашган "Косонсойликлар" телеграм каналида дастлаб танлов ҳақида эълон бердик, сўнгра ёшларнинг энг яхши кўрган асарлари шарҳи қабул қилинди. Яъни ўғил-қизлар ўзлари севиб ўқиган адабиётларининг мазмун-моҳиятини баён қилиб, қаҳрамонларга муносабатларини билдирдилар. 5 кун мобайнида кўплаб ёшлар бу тадбирга жалб этилди.

Бугуги кунда бутун сайёрамизда табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш энг долзарб масалалардан бирига айланган. Атроф-муҳит мусаффолигига эришиш, она табиатни турли чиқиндилар, зарарли газлардан муҳофазалаш ҳам долзарблигича қолмоқда. Шу боис мамлакатимизда экологик маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор билан ёндошилмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар мутаносиблигига эришиш эса давлат назоратига олинган.

Зеро, ҳозир инсониятни ўйлантираётган муаммолардан энг муҳими, бу экологик муаммолардир. Дунё ҳамжамияти атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган ва глобал исишни юзага келтираётган омилларни бартараф этиш ҳақида обдон бош қотирмоқда. Чунки айни шундай ҳолатлар, яъни, турли заҳарли газларнинг атмосферага ташланиши туфайли зарарли нурлардан ерни ҳимоя қилувчи озон қобиғида "туйнук" пайдо бўлди, бутун башариятнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хатарли вазият вужудга келди. Энди ана шу туйнукни кичрайтириш масаласига энг долзарб муаммолардан бири сифатида қаралмоқда.

Ўтган ҳафат сўнггида табаррук Рамазон ойини якунлаб, муборак ҳайитни ёруғ юз билан нишонладик. Ниҳояланган Рамазони шарифнинг улуғлиги сабаб кўп инсонлар бир-бирларининг қадрларини англаб етган, аҳил ва иноқ яшашлигимиз инсонийлик фазилатларининг энг олийси эканлигига  яна бир бор амин бўлган эрсалар не ажаб!

Айниқса, ҳозир айрим оилаларда ўзаро келишмовчиликлар, арзимаган сабаб билан қўйди-чиқдилар кўпайиб бораётган бир пайтда ўзаро баҳамжиҳатликни таъминлаш ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир. Зеро, инсондаги улуғ сифат ва фазилатлардан бири - бу сабр тоқатлилик, кечиримли бўлишдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча ояти карималарида бандаларини бир-бирларининг хато, камчиликлари ва айб-нуқсонларини кечиришга буюрган. Жумладан: "Агар сизлар афв этсангиз, койимасангиз ва кечирсангиз, у ҳолда, албатта, Аллоҳ (ҳам сизларга нисбатан) мағфиратли ва раҳмлидир" (Тағобун сураси, 14-оят) дейилган.

Барчамиз хабардормиз, Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида 1 май куни юзага кeлган муаммо сабабли минглаб хонадонлар сув остида қолди.  Ана шундай оғир вазиятда Ўзбeкистоннинг ҳамма шаҳар ва туманларидан Сирдарёга турли хил кўринишдаги кўмаклар кўрсатилмоқда.

Косонсойликлар ҳам бундай хайрли ишга баҳолиқудрат ҳисса қўшдилар. Оғир вазиятдаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимиздан Сирдарёга Саховат карвони жўнатилди.  Туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими фаоллигида саховатпеша тумандошларимиз томонидан тўпланган озиқ-овқат, кийим-кечак, санитария-гигиена маҳсулотларидан иборат иккита машинага орттирган юклар фавқулодда тасодиф туфайли азият чекканлар ихтиёрига юборилди.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ва 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудуларида кенг кўламда меҳр-оқибат тадбирлари ташкилланди.

Туман ҳокими Баҳодир Юсупов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари биргаликда туман марказидаги "Мотамсаро она" ёдгорлик мажмуаси пойига гуллар қўйилиб, фашизмни тор-мор этишдек улуғ мақсад йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига таъзим бажо этилди.

Туманимиз раҳбари иштирокида Иккинчи жаҳон уруши  қатнашчиси Исохон Соттихонов хонадонига ташриф буюрилди. Табаррук нуроний билан дилдан суҳбат қурилиб, унга байрам совғаси сифатида музлатгич ва озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилинди.

Маълумки, ер куррасини ўраб турган ҳаво қатлами атмосфера дейилади. У она сайёрамизнинг ҳимоя қобиғи бўлиб, ультрабинафша нурлардан, самодан тушадиган метеорит заррачаларидан барчамизни сақлайди.

Тирик организмлар сувсиз, овқатсиз бир неча кун яшай олади, лекин ҳавосиз 5 дақиқа яшайди холос. Шунинг учун ҳаво қатламида кимёвий, физик ва биологик ўзгаришлар ҳосил бўлиб, атмосфера ифлосланганда инсонлар ва барча тирик орга-низмларда ҳам салбий ўзгаришлар кузатилади.

Ўзбек халқининг миллий тили ўзбек тилидир. Ўзбек сўзининг муқаддаслигига ҳамма замонларда  иймон келтирган, ҳеч қачон сўзидан тонмаган, лафзига мункир келмаган, сўзни ўз фарзанди каби эъзозлаган. Бу қадим юртда, нафосату маърифатнинг кўҳна маскани бўлмиш она Туркистонимизда  сўзнинг қадри ҳам, қадди ҳам азалдан баланд бўлган.  Азал-азалдан инсон зоти ўз қалбидаги ҳиссиётларини, фикр-мулоҳазаларини кўнгил сандиғининг калити - тил, унинг жавоҳи- ри - сўз билан ифодалаб келади. Буюк мутафаккир Алишер Навоий сўзга шундай таъриф беради:

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.