Ҳeч кимга сир эмас, тeлeфонлар ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди. Авваллари тeлeфон фақат овозни узатишга хизмат қилган, энди эса смарт-фонлар яратилиши туфайли у хабар юбориш ва одамлар билан масофадан туриб, видeо ва расмли, матнли мулоқот қилиш қурилмасига айланди.

Тан олиш кeрак, тeлeфонлар орқали узоқни яқин қилиш, сиз учун қадрли инсонингизни кўриш ва у билан суҳбат қуриш имконияти бор.

1-касб-ҳунар мактабида  буюк аждодларимиздан бири - шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудиниг 540 йиллигига бағишлаб "Мангуликка дахлдор сиймо" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир жараёнида ўқувчилар буюк аждодимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар баён қилдилар. Саҳна кўриниши намойиш этилиб, шеър ва ғазаллар ўқилди.  Шу-нингдек, китоб кўргазмаси ташкил қилинди. 

Президентимиз  Шавкат Мирзиёевнинг "Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим", деган сўзлари жамоамиз учун дастуриламалдир. Дарҳақиқат, маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. У инсонни комиллик сари етаклайди. Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойликдир.

Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Соҳага оид қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган.

Эндигина шеър машқ қилишни бошлаган ҳаваскор ижодкор ўзининг илк қораламаларига боқиб, "Адабиёт гулшанида энг зўр шоир ўзим бўлсам керак", дея ўзига баҳо беради. Сўнгра ижоднинг катта майдонига кириб бораркан, у бевосита Ҳазрат Навоийнинг сермазмун ижодига рўбарў бўлади. Шунда "Ашъорлар гулшанида Мен билан бирга  Навоий ҳам бор экан" деб ўз-ўзига  тасалли беради. Аста-секин шоир бўлиб улғаяркан "Бу назм боғининг асл боғбони фақат Мир Алишердир", деган хулосага келади. Бу гапларни талабалик йиллари устозларимиз кўп такрорлардилар. Дарҳақиқат, "Инсон қалбининг қувонч-у қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга, аввало, Навоий асарлари билан кириб келади.

Мана, неча юз йиллардан буён Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг бой маънавий, бадиий-илмий мероси инсониятнинг  маънавий тараққиётига улкан хизмат қилиб келмоқда. Машҳур ёзувчимиз Хайриддин Султонов таъкидлаганидек, "Ҳазрат Навоий сийратининг сеҳру жозибаси, кучи ва қудрати шундаки, у наинки бир ўрта аср мутафаккири, аксинча, ҳар бир давр учун замон кишисидир. У бизнинг ҳам донишманд замондошимиздир".

Яратганга  беҳисоб шукурлар бўлсинки, тинчлик-осудалик таъминланган юртимизда эмин-эркинликда яшаб келмоқдамиз. Инсонни улуғлаш,  ҳаётини  фаровон қилиш, ёшларга илм-маърифат бериш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Жорий йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайиши шубҳасиз. Зеро, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" олдидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаларида белгиланган вазифалар  шундан дарак беради.

Маърифатпарвар жадид боболаримизнинг "Нажот - таълимда, нажот - тарбияда,  нажот  -  билимда", деган сўзлари аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайди. Шу сабабли озод ва ҳур диёримизда илм, маърифатда дунёни лол қолдирган аждодларга муносиб авлодларни тарбиялаш, замонавий технологияларни жорий этишда илғорликка эришиш асосий мақсадларимиздан бирига айланган. Президентимиз 2023 йилда ўғил-қизларга сифатли таълим беришга эътиборни янада кучайтириш, ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш ҳақида долзарб вазифаларни белгиладилар ва улар айни пайтда рўёбга чиқмоқда.

Ахборот асрида яшаяпмиз. Дунёнинг нариги четида юз берган воқеадан зум ўтмай, бутун олам аҳли хабардор бўлаяпти. Бу, албатта, яхши, лекин ахборот технологиялари мисли кўрилмаган даражада тараққий этаётган замонда интернет, хусусан, ижтимоий тармоқларнинг яхши томонлари ҳам ошкор бўлмоқда.   

Шу билан бирга, Бутужаҳон Соғ-лиқни Сақлаш Ташкилоти интернетга муккасидан кетиш билан боғлиқ касалликлар кўпайиб бораётганлиги ҳақида ташвиш билан бонг урмоқда. Айниқса, онлайн-ўйинларга ҳамда ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларга берилган ёшларнинг жамиятда ўз ўрниларини топишида, бошқалар билан муомалага киришишида муаммолар туғилаётгани алоҳида таъкидланмоқда. Бундай ҳолат эса "онлайн тобелик" касаллиги деган атамани йўлга қўйишни ва беморларни махсус дори-дармон ва муолажалар орқали даволашни талаб қилмоқда. Интернет муаммосига аллақачон дуч келган мамлакатларда ёшларни қандай қилиб бундай тобеликдан халос қилиш борасида бош қотирилмоқда.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг янги йил арафасида Олий Мажлис ва Ўзбекистон  халқига  йўллаган Мурожаатномаларини телевидение орқали жон қулоғим билан тингладим ва газета орқали уни батафсил ўқиб ҳам чиқдим. Ўқитувчи бўлганлигим учун энг аввало, йилнинг номланишида "сифатли таълим", деган сўзлар жой олганлигидан ниҳоятда қувондим. Чунки Юртбошимиз Юсуф Хос Ҳожиб бобомизнинг ҳикматли сўзларини келтирганларидек: "Заковат бор жойда улуғлик бўлади, билим бор жойда буюклик бўлади".

Барчамизга маълумки, болажон халқимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида, Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июн куни "Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори билан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. Бунга кўра эндиликда:

- болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш;

 - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун аризалар олиш;

 - экстериат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш;

Қутлуғ Рамазон ойи ҳам якунланиб бормоқда. Оилалар ҳамда  маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутадиган Рамазон ойининг фазилатлари ниҳоятда кўп. Бутун дунё мусулмонлари ушбу табаррук муддатда солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар қилишга интилишади: рўза ибодати билан нафс тарбияланади, ҳою-ҳаваслар жиловланади. Қуръони карим нозил бўлган Рамазонда рўза тутган инсон комил хулққа эга бўлади. Комил хулқли инсонлар яшаган жамиятда эса  осуда ва тинч-осойишта ҳаёт ҳукм суради.

Президентимиз томонидан шу ойнинг аввалида имзоланган "Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори  барчани, айниқса, биз, зиёлиларни ниҳоятда хушнуд этди. Зеро, бу муҳим ҳужжат орқали элимизнинг иқтидорли инсонлари мамлакатимизда ҳамиша қадрли эканлиги, улар хотираси эса қалбимизда абадий сақланиши яна бир бор исботини топди.

Қарорда ўзининг бетакрор истеъдоди, юксак матонати ва халқпарварлиги билан ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудини кенг кўламда нишонлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган. Шоир ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, унинг қатағон даврида кечган йилларини ўрганиш, ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган қўлёзма асарларининг тақдири ҳақида маълумотлар тўплаш мақсадида ишчи гyруҳ тузилиши, унинг Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Россия Федерациясидаги тегишли архив материаллари билан танишиши учун зарур бўладиган шароитлар яратилиши ниҳоятда эътиборга молик.

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.