Доно халқимизда "Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни йиқар", деган доно нақл бор. Биз илм-фанни ҳурмат қилувчи халқмиз. Дарҳақиқат, шундай. Бежиз аждодларимиз бот-бот "Бешикдан қабргача илм изла", "Илмни Чинга бориб бўлса ҳам ўрган", "Илм олмоқ ҳар бир муслим ва муслима учун фарз" ҳикматларини такрорлаб келишмаган.

Муқаддас динимизда ҳам илм-маърифатни қунт билан ўрганишга алоҳида эътибор берилади. Яратган эгам қиёмат кунига қадар бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топишни икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди.

Хотира - ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр - инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Шунинг учун ҳам хотира ва қадрлашнинг мазмун моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам. Ҳар бир халқнинг тарихий хотираси маданий маънавий даражасига кўтарилгандагина, улуғ инсоний туйғуларга хизмат қилади.

Тарихни ўрганишда илмий тадқиқотларнинг ўрни беқиёсдир. Зеро ватанимиз тарихини холисона, ҳар қандай мафкуравий тазйиқсиз, зафарли ва тушкунлик йилларини яширмасдан  халққа етказишда тарих фани тадқиқотчиларининг, музейларнинг хизмати каттадир. Косонсой тумани тарих  музейи  директори  Муҳаммадхон  АКРАМОВ  билан  суҳбатимиз  шу  хусусда  кечди.

Инсон - ҳаёт гултожи. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқ. Халқимизга хос хислатлар ҳақида гап кетса, албатта, қадр-қиммат, меҳр-оқибат каби фазилатлар тилга олинади. Хотира шундай руҳий-маънавий қудратки, у инсоннинг инсонлигини англатувчи, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турувчи буюк қадрият, илоҳий қудратдир. Хотирлаш - халқ манфаати учун курашган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кишиларни эслашдир.

Наманган вилояти божхона бошқармасида кечагина шогирдларига ҳам устоз, ҳам онадек, ҳам опадек меҳрибон бўлган Мукамбархон опа Халилова бугун ҳамкасблари орасида йўқ. Бешафқат ўлим уни бу фоний дунёдан боқий дунёга олиб кетди.

Тан олиш керак, мамлакатимизда яратилган қулай шароитлар туфайли ёшларимиз илм-фан, спорт, касб-ҳунар, қўйингки, халқ хўжалигининг барча соҳаларида бемалол ўз қобилиятларини, истеъдодларини намоён қиляптилар. Уларни кўриб, ҳавас қиласан.

Афсуски, шундай ёшларимиз ҳам борки, умрини беҳуда ишларга сарфлаб, ё илм ўрганмайди ёки бир касбнинг бошини тутмайди. Улар орасида ўқув қуролларисиз, ўқувчилар формасисиз мактабга келадиганлари, аммо уяли алоқа воситасини ҳеч қачон эсдан чиқармайдиганлари ҳам бор. Уй вазифасини айтмай қўяверинг. Мабодо сўраб қолсангиз, устозга шундай қарайдики... қўрқиб кетасиз. Камига гап қайтариб, устозни зиёли бўлганига пушаймон қилдиради. Ахир педагог ўқувчини нурли келажаги учун етакловчи шахс-ку?! Шогирдининг ютуғидан кўкларга парвоз қиладиган, шогирдига тикан кирса, бутун вужуди яраланадиган устознинг қадри шуми?!

Республикамизда одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш ташкил этилмоқда. Бу нима учун керак?

Одам папилломаси вируси инсон терисига ёки тананинг турли қисмларига, жумладан, бачадон шиллиқ қаватларига шикаст етказади. Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонидан ҳар йили 1660 нафар аёллар азият чекар экан. Мазкур касаллик билан йилига 585 нафар, яъни, касалланганларнинг 50 фоизида ўлим ҳолати кузатилмоқда. Одам папилломаси вирусига қарши эмлаш бачадон бўйни саратонига чалинишнинг 90 фоиз ҳолатда олдини олишга имкон беради. Ушбу вакцина организмда вирусга қарши таначалар ишлаб чиқаради. Эмлашнинг энг яхши даври 9-10 ёш бўлган вақт ва айни шу ёшда қизларда иммунитет шаклланади.

Муборак Рамазон ойи ҳам якунланиб қолди. Яратганга беҳисоб шукроналар бўлсинки, тинчлик-осудалик таъминланган юртимизда бир ой мобайнида эмин-эркин ибодат қилиш учун барча шароитлар яратилган жомеъ масжидларида таровеҳ ва хатми Қуръон намозлари ўқилди. Эрта-индин қутлуғ айём - Рамазон ҳайитини нишонлаймиз. Мана шундай табаррук кунларда закот ҳақида бироз тушунча беришни лозим топдик.

Газетамиз аввалги сонларининг биридан бошлаб "Косонсойнома" тарихи билан боғлиқ мақолалар эълон қилишни йўлга қўйгандик. Бу гал ана шу анъанага мувофиқ, ўтган аср 70-йилларининг охири ва 80-йиллари аввалида таҳририятда самарали фаолият кўрсатган ажойиб ижодкор, бир неча китоблар муаллифи Камолхон БОБОХОНОВ билан мулоқот уюштирдик.

- Камолхон ака, сиз Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тугаллаб, 1974 йилда адабий ходим сифатида газетанинг қишлоқ хўжалиги бўлимида ижодга киришганлигингизни биламиз. Тошкентдай пойтахти азимда талабаликнинг қувноқ даврларини суриб юрган ёш йигит учун бутунлай нотаниш ва очиғи, бироз зерикарлидай кўринадиган қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритиш қийин кечмаганми?

Ҳeч кимга сир эмас, тeлeфонлар ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди. Авваллари тeлeфон фақат овозни узатишга хизмат қилган, энди эса смарт-фонлар яратилиши туфайли у хабар юбориш ва одамлар билан масофадан туриб, видeо ва расмли, матнли мулоқот қилиш қурилмасига айланди.

Тан олиш кeрак, тeлeфонлар орқали узоқни яқин қилиш, сиз учун қадрли инсонингизни кўриш ва у билан суҳбат қуриш имконияти бор.

1-касб-ҳунар мактабида  буюк аждодларимиздан бири - шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудиниг 540 йиллигига бағишлаб "Мангуликка дахлдор сиймо" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир жараёнида ўқувчилар буюк аждодимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар баён қилдилар. Саҳна кўриниши намойиш этилиб, шеър ва ғазаллар ўқилди.  Шу-нингдек, китоб кўргазмаси ташкил қилинди. 

Президентимиз  Шавкат Мирзиёевнинг "Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим", деган сўзлари жамоамиз учун дастуриламалдир. Дарҳақиқат, маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. У инсонни комиллик сари етаклайди. Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойликдир.

Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Соҳага оид қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.