Узунқишлоқлик Турсунали ота бу йил 90 ёшни қаршилади. Оиласи, фарзанду набиралари даврасида кексалик гаштини суриб юрган отахон учун кўп нарсалар қадрли: ёшлик, вақт, саломатлик ва умрининг ширин дамларидан қолган ёрқин хотиралар...

Нуроний алоҳида эъзозлайдиган бир сурат ҳам бор. Уни ойнаванд рамкага солиб, уйининг тўрига илиб қўйган. 1977 йилда олинган бу суратда Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Шароф Рашидов косонсойлик илғор бригадир Турсунали Каримовга Меҳнат Қаҳрамони унвонини топшираётган пайт акс эттирилган.

Шу ой жонажон, жаннатмакон туманимиз тарихида ўчмас из қолдиради. Чунки "Обод марказ" давлат дастури доирасида шаҳримизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бино ва иншоотлар ҳамда қуриб битказилган ва мукаммал таъмирланган, бир-биридан гўзал масканларнинг тақдимот маросимлари ўтказилди. Дастлаб ҳамма Хотира хиёбонига тўпланди.

Уруш ва меҳнат фахрийлари, ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари, ишлаб чиқариш илғорлари, фаол ёшлар иштирокидаги тадбир ниҳоятда файзли, тароватли кечди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, вилоят ҳокими Х.Бозоров  Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган "Обод марказ" давлат дастури доирасида туманимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишларига тўхталар экан, бу борада Косонсой алоҳида эътирофга лойиқ эканлигини мамнуният билан таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаб, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, қутлуғ байрам муносабати билан "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармонга кўра 21 октябрь санаси "Ўзбек тили байрами куни" сифатида нишонланадиган бўлди.

Узоқ йиллардан буён халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатар эканман, кўплаб шогирдлар етиштирдим. Билим берган ўқувчиларим бугунги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Уларнинг муваффақиятларини кўриб, ҳамиша фахрланаман, ҳаётда ўз ўрниларини топишларида менинг ҳам ҳиссам борлигини эътироф этганларида эса ниҳоятда ғурурланиб кетаман. Айниқса, Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида йўқлаб, самимий қутлаганларида шундайин улуғ ва шарафли касбни танлаганлигимдан янада қувонаман.

Президентимиз эътиборлари туфайли биз, ўқитувчилар хизмати қадрланиб, унинг номи тобора улуғланаётганидан барчамиз хурсандмиз. Ахир яқин-яқинларгача турли жамоат ишларига жалб қилиниб, ободонлаштиришдан тортиб, пахта теримигача асосий ишчи кучи сифатида қатнашишга мажбур эдик. Энди эса ҳеч қандай ягана-ю, чопиқ йўқ. Ҳаммамиз асосий эътиборни болаларга чуқур билим ва тарбия бериб, улар келажакда етук инсон бўлиб улғайишларига қаратмоқдамиз. Муҳими, Юртбошимизнинг ғамхўрликлари натижасида иш ҳақларимиз мунтазам ошириб борилмоқда. Бу эса бизни янада фаол хизмат қилишга ундамоқда.

Кейинги пайтларда айрим аёлларнинг "гап", "ўтириш" сабаб турли ошхона-ю кафеларда маиштабозлик қилишлари одатга айланди. Бирор ташкилотда ишлайдими, ҳар кимнинг  ўз доирасида фалон кунга "ўтириши" белгиланади. Топиш-тутиши баракалироқ бўлган айрим аёллар эса ҳатто 3-4 та ўтиришларни ҳам канда қилишмайди. Бунда 2-3 соатлик ўтириш давомида киши бошига фалон сўм сарфланиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди.

Бундай ўтиришларда албатта, бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўралиб,  мавзу фарзандлар борасига бориб тақалади:

Вилоят адлия бошқармасида 27 июнь - матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлди. Уни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулла Собиров  очди ва олиб борди.

У  оммавий ахборот воситалари ходимлари вакилларини касб байрамлари билан қизғин табриклади. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда, қонунлар тарғиботида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларга эътиборни қаратди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир гапларини жон қулоғим билан тингладим. Юртбошимиз шу куннинг энг долзарб масалаларига алоҳида-алоҳида тўхталганликлари ҳеч биримизни бефарқ қолдирмади.

Давлатимиз раҳбарининг оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги гаплари, айниқса, диққат-эътиборимни тортди. Хотин-қизлар замонавий касб-ҳунарни эгаллашлари учун керакли шароитларни яратиш зарурлигига бирма-бир тўхталганликлари барчани ниҳоятда хурсанд қилди. Чунки бугунги кунда аёлларни иш билан таъминлаш энг долзарб масалалардан бирига айланган.

Табаррук ислом динимиз тинчликпарвар эканлиги барчамизга аён. Муқаддас китобларимизнинг ҳар бирида одамлар эзгу амалларга - бир-бири билан ўзаро иттифоқликда яшашга, меҳр-оқибатли ва хайр-саховатли бўлишга даъват этилади.

Унда ёшларга кенг қамровли, ҳар тарафлама, жисмоний, руҳий, ахлоқий томонлардан тарбия беришга чақирилади. Бироқ дин ниқоби остида ўта маккорлик билан иш олиб бораётган экстремистик гуруҳлар ҳам борки, уларнинг асл мақсади ниҳоятда жирканч ва тубандир. Таблиғчилар ҳаракати ана шундай - қабиҳ ниятлилар тоифасига киради. Бугунги кун ёшлари орасида илғор фикрли, билимлилар кўпчиликни ташкил этади. Шу билан бирга тарбияга муҳтожлари ҳам бор. Ёшларни ҳаёт тажрибаси ортгани сари малака ва ақли етилиб боради. Ҳар дақиқани ғанимат билиб, турли илму фанларни ўрганади.

Китобхонлик тарғиботига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижасида раҳбар ходимлар ҳам эзгу ҳаракатга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Улар томонидан таълим-тарбия муассасаларига китоб совға қилинаётгани эса ниҳоятда хайрлидир.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Олимжон Қосимов яқинда 33-мактаб ўқувчиларига ибратли саховат кўрсатди. Яъни бирлашма раиси томонидан "Энг яхши китобхон" танлови эълон қилиниб, ўғил-қизларнинг турли адабиётлар мутолаа қилишдаги фаоллиги оширилди.

Натижага кўра 1-ўрин 7-синф ўқувчиси Муҳайё Миралиевага насиб этган бўлса, Ҳулкарой Абдусаломова 2-ўринни эгаллади. 3-ўринга эса Носирхон Меҳмонов лойиқ топилди.

Закот беришга қодир инсон молининг ўсишига, кўпайишига, энг муҳими, баракали бўлишига ҳамда турли бало, офатлардан сақланишига эришган бўлади. Бойлиги нисобга етган киши унинг қирқдан бир қисмини, яъни 2,5 фоизини закот сифатида бериши фарз амаллардан саналади. Закотнинг шарти иккитадир: биринчиси, закот олувчига закотни мулк қилиб бериш, яъни ўша берилаётган мол-мулк олувчининг моли бўлмагунча закот адо бўлмайди. Шунинг учун ҳам закотни кўприк, йўл, сув омбори каби кўпчилик фойдаланадиган нарсаларга сарфланмайди. Иккинчиси эса закот миқдорини молидан ажратиш пайтида ёки фақирга беришда закот, дея ният қилишдир.

Закотни кимларга бериб бўлмайди? Уни нисоб миқдорича моли бўлган кишига, ота-онаси, бобо-момосига, ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига бериб бўлмайди,

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.