Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббусга бизнинг мактабимиз жамоаси ҳам бажонидил қўшилди. Ёшлар тарбиясига янада масъулият билан ёндашишга киришдик.  Айниқса, ўғил-қизлар ҳулқини ижобий томонга ўзгартиришда китобнинг аҳамияти кучли эканлиги назаримиздан четда қолмаяпти. Китоб тарғиботига бағишланган турли тадбирлар ўтказмоқдамиз.

Яқинда тумандаги бир қатор идора, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ташкилланган тадбир "Фарзандимга китоб совға қиламан" дея номланди. Хайрия кечасига туман ҳокимлиги ҳамда жамоат ташкилотларидан меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Тадбир давомида китобнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги ўрни тўғрисида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қолаверса, китоб ўқиган одамнинг мияси фаол ишлаши, хотираси мустаҳкам бўлиши илмий исботланганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тумандошларимиз анчагина эди.

Афсусуки, бугунги кунга келиб улардан биргинаси қолди, холос. Яъни Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 96 ёшли Исохон Соттихонов фахрли уруш фахрийси ҳисобланади. У қирғинбарот йиллари душманга қарши курашда жасорат кўрсатибгина қолмади, балки тинч қурилиш даврида ҳалол меҳнат қилиб, мамлакатимиз иқтисодёти ривожланишига озми-кўпми ҳисса ҳам қўшди. Дастлаб механизаторлик қилган отахон пахтачилик бригадасини ҳам оқилона бошқарди.  

Мактабимизнинг 2-"А" синф ўқувчилари томонидан ташкилланган "Хотира ва қадрлаш куни"га аталган кечага афғон уруши қатнашчиларидан Зоҳиджон Содиқов, Қобилжон Қаюмов, Комилжон Воҳидовлар, фахрий ўқитувчилардан Турсуной Қамбарова ҳамда Тожихон Тожибоевалар таклиф этилдилар.

Уруш қатнашчилари жанг майдонида кўрган-кечирганларини,  тинчлик ҳукмрон бўлган ҳозирги доруламон замонга шукроналик келтириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Ўқувчиларни чуқур билим олиб, юқори малакали кадрлар бўлиб етишишга даъват этдилар.

Ўғил-қизлар дилбар шеърлар ўқидилар. Жозибали куй ва қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Юртимизда Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида бўлаётган оламшумул ўзгаришлар, янгиланишларга бутун дунё аҳли лол қолмоқда. Мен шундай озод ва обод юртда яшаётганимдан фахрланман.

Президентимизнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорларини ойнаи жаҳон орқали эшитганимда, севинчдан ўзимни тия олмадим, кўзимга ёш қалқди. Инсонларга ва қадриятларга бўлган ҳурмат, эътибордан бошим кўкка етди.

Бундай бағрикенг Юртбоши, инсонпарвар диёр дунёнинг яна қаерида бор? Менимча, доруломон замонга шукроналик келтириш, фарзандларни она Ватанга меҳр-муҳаббатли руҳда тарбиялаш биз, катта авлод вакилларининг доимий эътиборида туриши лозим. Шунда ғамхўрликларга муносиб жавоб берган бўламиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган китобхонлик тар-ғиботи бутун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёймоқда.

Яқинда  худди шундай эзгуликка йўғрилган тадбир 32,-33-умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди. Таълим муассасаларига Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши раиси Исроил Жўраев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, туман Кенгаши депутати Олимжон Қосимов ташриф буюрдилар. Педагоглар ва ўқувчилар билан ўзаро мулоқотда юртимизда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида ўзаро фикр алмашилди. Айниқса, маънавият ва маърифат масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганлиги катта қониқиш билан қайд этилди.

"Кунларнинг бирида бир ота-она қўлидаги чақалоғи билан    Расулуллоҳ (с.а.в) ёнларига келиб, фарзандимизга қандай тарбия берсак комил шахс бўлиб етишади, деб сўраганларида у киши: "Сизлар кечикибсизлар. Фарзандингизни она қорнида пайдо бўлганидаёқ тарбияни бошлаш керак" деб жавоб берган эдилар.

Ривожланган давлатларда ҳар бир фуқаро аксарият вақтини қўлида китоб билан ўтказади. Ҳаттоки, фарзандидан ҳам китоб ўқишини талаб қилади, кичкинтойларни, албатта, эртак ўқиб ухлатадилар.

Оила - муқаддас маскан. Унда жамиятни давомийлигини таъминловчи шахс шаклланади, этник маданият, урф-одатларимиз сақланиб ривожланади, жамият тараққиётини белгиловчи ҳаёт пойдевори қўйилади ва мустаҳкамланади.

Жамиятнинг кичик бўғини бўлмиш оилада фарзандлар вояга етар экан, уларнинг тарбияси, ўқиши, яшаши, шу билан бирга касб-ҳунар эгалари бўлишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда.

Муҳтарам Президентимиз мактабгача бўлган тарбияга катта эътибор қаратаётганлари бежиз эмас. Ҳозирги кунда мактабгача таълим муассасаларини қайта реконструкция қилиш, болаларни замонавий усулларда тарбиялашга шароит яратиш, бунда хусусий МТМларни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ҳар бир инсоннинг бош мияси туғилганда мисоли оппоқ варақ бўлади. Унга ҳеч нарса ёзилмаган бўлади. Бизнинг вазифамиз ва мақсадимиз болага тўғри сўзлаш, ёлғон гапирмаслик, атрофдаги яхши-ёмон нарсаларни тўғри тушунтиришимиздан иборатдир. Ана шундагина биз тоза вараққа ёт ғояларни битилишига йўл қўймаган бўламиз.

Буюк аллома, Нақшбандия тариқатининг етук назариётчиси ва давомчиси, файласуф ва ахлоқшунос мутафаккир Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожаги Косоний - Махдуми Аъзам кўҳна Косонда таваллуд топган.

Саййид Аҳмаднинг отаси Қорахонийлар (840-1212) сулоласига мансуб султонлардан бири Бурҳониддин Қилич авлодларидан эди.

Илк таълимни Косон мадрасаларидан бирида олган Саййид Аҳмад қисқа вақт ичида тасаввуф назарияси ва амалиёти, хусусан, Нақшбандия таълимотининг "пешвойи тариқат" (тариқат пешвоси)га айланди. Унинг қаламига мансуб 30 дан ортиқ рисола маълум бўлиб, бугунги кунда уларнинг энг тўла мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти хазинасида сақланмоқда.

Буюк ҳамюртимиз хотирасига эҳтиром рамзи сифатида туманимиз аҳли мустақилликнинг дастлабки йилларида, яъни 1995 йили Махдуми Аъзам  камолга етган гўшада зиёратгоҳ барпо этишга киришганди. Бу хайрли ва эзгу ишга туманнинг каттаю, кичиги барча-барча муносиб ҳисса қўшганди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Туманимизда янги ташкил этилган 52-ихтисослашган мактабнинг 8-А синф ўқувчиси Мухлиса  Ҳамидуллаева республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган "Жаҳолатга қарши маърифат" кўрик-танловининг иншо йўналишида вилоятимиз шарафани ҳимоя қилиб, мутлақ ғолибликни қўлга киритди  -1-ўрин! Ўзбекис-тон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев ғолиба қизимизга биринчи даражали диплом ва қимматибаҳо эсдалик совғаларни тантанали суръатда топширди. Фурсатдан фойдаланиб, Мухлиса ва уни оқ ювиб оқ тараган ота-онасига, мактабидаги устозларига ва энг асосийси, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулруҳ Тошбоевага миннатдорчилик билдирамиз. Ҳа дўстлар, биз иқтидорларни ва порлоқ юлдузларни кашф этишда давом этамиз ва бу йўлда қатъиймиз. Шиоримиз: "Юксак интеллект соҳибларини тарбиялаш ва билимларимизни бош-қалар билан баҳам кўриш".

Минг шукрки, бугун кўчаларимизда ўзимиздан чиқаётган «Ласетти», «Кобальт», «Нексия», «Каптива», «Дамас» русумли замонавий автомашиналарни кўриб беҳад фахрланамиз.

Барвақт ана шу уловлар ёрдамида биримиз ишга, яна биримиз ўқишга ошиқамиз. Транспорт ҳам, йўл ҳам, соз бўлса қадрдон ишхонамизга, севимли ўқув даргоҳимизга ўзгача кайфият билан етиб оламиз.

Борди-ю, иккисидан бирида яроқсиз ҳолат бўлса, манзилимизга ўз вақтида эмас, кечикиб борамиз ёки бир дилхираликка дуч келамиз. Оқибатда шу куни кечгача қандай ишлаганимизни билмаймиз. Энг муҳими, ишдан унум қочади.

-Автоуловларда ишга етиб боргунча юрагимни ҳовучлаб тураман, - дейди бекатда турган йўловчилардан бири. -Йўллардаги ўйдим-чуқурлар ўпкангни қоқиб олгудек бўлади. Ҳайдовчига кўзингга қараб юр десак у - бу йўлда чуқурлардан қочиб зўрға юрипман, - деб бир уф... тортиб қўяди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.