Китобхонлик тарғиботига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижасида раҳбар ходимлар ҳам эзгу ҳаракатга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Улар томонидан таълим-тарбия муассасаларига китоб совға қилинаётгани эса ниҳоятда хайрлидир.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Олимжон Қосимов яқинда 33-мактаб ўқувчиларига ибратли саховат кўрсатди. Яъни бирлашма раиси томонидан "Энг яхши китобхон" танлови эълон қилиниб, ўғил-қизларнинг турли адабиётлар мутолаа қилишдаги фаоллиги оширилди.

Натижага кўра 1-ўрин 7-синф ўқувчиси Муҳайё Миралиевага насиб этган бўлса, Ҳулкарой Абдусаломова 2-ўринни эгаллади. 3-ўринга эса Носирхон Меҳмонов лойиқ топилди.

Ғолибларга саховатпеша ва саҳийқалб ҳамюртимизнинг эсдалик совға ва пул мукофотлари топширилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.