Маънавиятли ҳар қандай одамнинг кайфиятини туширадиган мазкур суратлардаги манзараларга ҳар куни кўзимиз тушади. Гўёки бу ҳолатни кўравериб, шунга ўрганиб қолгандаймиз, Шаҳримиз марказий кўчалари, ён-четлари, ҳатто чорраҳаларда бундай чиқинди уюмларига куннинг исталган вақтида дуч келишимиз мумкин. Гоҳ-гоҳида бундай аянчли аҳвол тўғрисида фикр-мулоҳаза қилиб ҳам турамиз. Айрим фуқаролар шаҳримиз озодалиги учун мутасаддилар жавоб бериши керак, дейди ҳам.

Қарс - икки қўлдан. Кўриб-кўрмасликка олаверсак, аҳвол ҳеч ҳам ўнгланмайди. Мутасаддилар ҳам ўз вазифаларини сид-қидилдан адо этсалар, бир сўз билан айтганда, ҳамжиҳатлик билан ишласак, олам гулистон. Шу ўринда ҳақли саволлар бирин-кетин хаёлимизда чарх ураверади: Хўш, нега чиқиндиларни тартибсиз равишда кўча четларига ташлаб кетиш ҳолатлари  барҳам топмаяпти? Нега хушманзара шаҳримизнинг санитария-эпидемиологик ҳолати талаб даражасида эмас?

"Ҳужрадаги зулмат" видеофильмини кўрган ўқувчилар жаҳолат маърифат кушандаси эканлигини англаб етишди. Унга қарши фақат маърифат билан курашиш керак, деган хулосага келишди.

Фильм намойишидан сўнг 8,9,10-синфлар ўқувчилари ўртасида "Фильмдан олган таассуротим" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Унда 10-синф ўқувчилари-Саломат Абдушаҳидова, Омина Исмоилова ва Солиҳа Муталибованинг ёзган иншолар энг яхши, деб эътироф этилди.

- "Ҳужрадаги зулмат" фильмидаги воқеалар узоқ ўтмиш эмас, шу кунларда кечади,- дейди С. Абдушаҳидова - Қора ниятли кимсалар динни ниқоб қилиб, диний таълим берамиз деган баҳонада ёш-ёш болаларни тузоқларига илинтириб, уларни калтаклаб, оч қолдириб, азоб беришади... Бу кимсалардан чексиз нафратландим.

Бизнинг озод ва обод юртда ёш авлоднинг баркамол вояга етишиши учун барча шароитлар, имкониятлар яратилган. Бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикка ҳеч ким раҳна сололмайди.

Дунёда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларни барчамиз эшитиб, кўриб турибмиз. Айниқса, интернетда диний мутаассиблик, экстримизмни тарғиб қилувчи сайтларни кўпайиб бораётганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Кимдир унга ўз позицияси бўйича фикр билдиради, мафкуравий иммунитети паст, дунёқараши тор инсон эса тўғридан-тўғри қабул қилади ва оқибатда жаҳолат қурбонига айланади.

Шунинг учун ўқув масканлари, маҳаллаларда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларни турли салбий иллатлар таъсиридан асраш, мафкуравий иммунитетни янада мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирларни ўтказишга эътиборни кучайтиришимиз керак.

Туман ИИБ, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари, маҳаллалар фаоллари ҳамкорлигида ўқув юртларида "Иллатларга "йўқ" деймиз!" "Одам савдоси-давр муаммоси", "Диний экстремизм ва терроризм - ёшлар келажагига таҳдид", "Хотин-қизлар ўртасида диний мутаассибликнинг олдини олиш" каби мавзуларда давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказишга эътибор қаратмоқдамиз. Тадбирларда ўқувчилар инсон, унинг шаъни, қадр - қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган иллатларнинг салбий жиҳатлари ва оқибатлари тўғрисида маълумотларга эга бўлишяпти.

Тил ҳар бир миллатнинг бебеҳо бойлиги ҳисобланади. Дунёдаги ҳар бир халқ,  ҳар бир миллатнинг ўзи ҳурмат ва эҳтиром кўрсатадиган ўз она тили мавжуд. Чунки, шу халқ, миллатнинг тарихи ва маданияти тилда акс этади. 

Тилшунос олимларнинг фикрича "тил туғилади ва доимий равишда ривожланиб боради". Тил ривожланиш жараёнида эса ҳар доим ҳимояга муҳтож бўлиб келган. Бу борада кўплаб ижодкорлар, тилшунос олимлар ўзбек тилининг софлигини асраб қолиш учун курашиб келганлар.

Бугун биз ўзбек тилини ана шу жонкуяр аждодларимиз каби ҳимоя қиляпмизми? Тилимизни асраб- авайлаш нақадар жиддий ҳодиса эканлигини  ҳис қиляпмизми? Афсуски, айрим ҳолларда тилимизга беписандлик билан муносабатда бўлаётган ёшлар ҳам учраб турибди. Уларнинг ҳар уч сўзидан бири русча ёки бошқа "номаълум" тилга мансуб. Ҳатто баъзи телевидение кўрсатувларида, айниқса, ток-шоуларда, тижорат фильмларида адабий тил ўрнини шева сўзлари эгаллаб олаётганига нима дейсиз?! Албатта, ўсиб келаётган ёш авлод зиёли қатлам вакилларидан кўра шоу-бизнес санъаткорларига кўпроқ тақлид қилишга мойил. Шу боис айрим ёшлар "ибратли" "актёр" ва "хонанда"лар оммага кўриниш берганларида адабий тилда уялаётганлари ҳам бор.

Cентябрь охири - октябрь бошларида  анъанага биноан мамлакатимизнинг қайси бир шаҳари ёки туманига борманг, Ўқитувчи  ва мураббийлар кунига бағишланган тадбирларнинг устидан чиқасиз. Бу йил ҳам шундай бўлди. Юртдошларимиз ўзларига ҳарф танитган, билим берган, касб-ҳунар ўргатган, ҳаёт йўлини кўрсатган, зарур пайтда оқилона маслаҳатларини аямаган инсонларни байрам билан қутлаб, ўзларининг энг яхши тилакларини изҳор этдилар.  Чунки халқимиз "Устоз отангдай улуғ", деб бежиз айтмаган, ҳар биримиз биз учун у ёки бу жабҳада намуна бўлган мураббийларни ҳар қанча ардоқласак арзийди.

Тумандаги  Қўқимбой қишлоғининг "Бешкетмон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият марказида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир қатнашчиларининг кўнглидан шу йўсиндаги фикрлар ўтганлиги аниқ. Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят ва туман кенгашлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этган маънавий-маърифий тадбир шу ердаги 32-умумтаълим мактабининг жонкуяр педагогларини шарафлашга бағишланди. Унда муаллимлар ва ўқувчилар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида "Таъзим сизга, қалби  дарё устозлар", деб номланган мусиқали тадбир ўтказилди.

Ҳар йили мамлакатимизда 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлана-ди. Байрам муносабати билан коллежда ўтказилган тадбирда "Ҳаёт боғларида - боғбон муаллим" деб номланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Саҳнада устозларни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар янгради. Коллеж директори И. Мўминов барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан қизғин табриклаб, ишларига омад ти-лади.

Юртимизда "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши қалб қўри, бутун борлиғини маърифат йўлига бахшида қилган меҳридарё устозларни ардоқлаш ва уларга эъзоз ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёш авлод таълим-тарбияси, уларни комил инсон бўлиб вояга етишишида муҳим ўрин тутувчи ушбу касб эгаларининг меҳнатини эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ВАТАН РАВНАҚИ - ОЛИЙ САОДАТ

Юртимиз бўйлаб ислоҳотлар қизғин авж олдирилмоқда. Барча жабҳаларда ўзгариш, янгиланишлар, ободончилик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Одамлар эртанги кунга ишонч, умид билан яшаб, меҳнат қилмоқда. Буни бизнинг мактабимиз мисолида ҳам  кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳаларда туб ислоҳотлар натижасида одамларнинг турмуш даражасини кўтариш билан бирга адабиёт орқали халқ маънавиятини юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёшларни маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобни ўрни ва аҳамиятига, китоб мутолааси маданиятига бўлган эътиборни кучайтириш ғоясига кенг ўрин берилганидан қувонмаган одам бўлмаса керак.

Шу ўринда бир ҳаётий ҳақиқатни тан олайлик. Ҳеч бир мамлакат, миллат адабиётсиз ривожлана олмайди. Борди-ю, инсоният маънавияти инқирозга юз тутаётган бўлса, уни ана шу инқироздан қутқарувчи куч ҳам аслида адабиётдир.

Гапнинг очиғи, кўпинча ўзига тўқ оилаларга кирсангиз ҳамма нарса бор. Қўш-қўш машина, данғиллама уйлар, лекин аксариятида на китоб, на матбуот нашри бор. Тўғри, тан олиш керак, ахборот технологиялари кун сайин ривожланмоқда. Инсон қалбига, онгига таъсир этувчи воситаларнинг ҳам сон-саноғи йўқ. Лекин китоб берган ўзгача ҳузурни ҳеч нарса бера олмайди. Ҳаётимизда кундалик матбуот нашрларининг ўрнини ҳам ҳеч нарса босолмайди.

Сентябрь ойи республикамиз мактабларида "География ва иқтисодий билим асослари  фанлари ойлиги" сифатида ўтди.

Бу тадбирни ўтказишдан мақсад, ўқувчиларни фанларга бўлган  қизиқиши ва билимини оширишдан иборатдир.

Ойлик давомида геог-рафия ва иқтисод фанларидан "очиқ дарс"лар ўтказишга эътибор берилди.

"Менинг келажакдаги ғояларим"лойиҳаси бў-йича ўтказилган тадбирда ўқувчилар фаол бўлдилар. "Табиат ва инсон" мавзусида деворий газеталар танлови  уюштирилиб, ғолиблар рағбатлантирилди. Жумладан, мактабимизда 11-синфлар ўртасида "Менинг келажакдаги ғояларим" лойиҳаси бўйича тадбир ташкил этилди, 5,10,11 -синфлар ўртасида "Табиат ва инсон" газеталар танлови уюшқоқлик билан ташкил қилинди.

Онам ҳар доим менга китоб совға қиладилар. Бошланғич синфда ўқиётган чоғим, илк китоб совға қилган эдилар.

Шу-шу китоб менинг доимий ҳамроҳимга айланди ва бадиий адабиётга бўлган қизиқишим уйғонди. Ҳозирда шахсий кутубхонамда элликка яқин китобим бор. Мактаб кутубхонасидан ҳам шунча китоб олиб ўқиганман. Адабиёт дарсларида ҳам турли китобларни муҳокама қиламиз. Буюк қизғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 90-йиллигига бағишлаб мактабда турли тадбирлар ўтказдик. Ёзги таътил давомида ёзувчининг "Алвидо Гулсари", "Биринчи муаллим", "Жамила", "Оқ кема" қиссаларини ўқидим. Бу асарларда инсонларнинг табиатга, жонзотларга бўлган муносабати рўй-рост тасвирлаб берилган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.