Сентябрь ойи республикамиз мактабларида "География ва иқтисодий билим асослари  фанлари ойлиги" сифатида ўтди.

Бу тадбирни ўтказишдан мақсад, ўқувчиларни фанларга бўлган  қизиқиши ва билимини оширишдан иборатдир.

Ойлик давомида геог-рафия ва иқтисод фанларидан "очиқ дарс"лар ўтказишга эътибор берилди.

"Менинг келажакдаги ғояларим"лойиҳаси бў-йича ўтказилган тадбирда ўқувчилар фаол бўлдилар. "Табиат ва инсон" мавзусида деворий газеталар танлови  уюштирилиб, ғолиблар рағбатлантирилди. Жумладан, мактабимизда 11-синфлар ўртасида "Менинг келажакдаги ғояларим" лойиҳаси бўйича тадбир ташкил этилди, 5,10,11 -синфлар ўртасида "Табиат ва инсон" газеталар танлови уюшқоқлик билан ташкил қилинди.

Инновацион технологияларни қўллаган ҳолда назарий машғулотларни ўқув амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда сифатли таълимни амалиётга  жорий қилиш бош мақсадимизга айланган.

Н.Тожибоева, 16-мактаб ўқитувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.