Юртимизда "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши қалб қўри, бутун борлиғини маърифат йўлига бахшида қилган меҳридарё устозларни ардоқлаш ва уларга эъзоз ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёш авлод таълим-тарбияси, уларни комил инсон бўлиб вояга етишишида муҳим ўрин тутувчи ушбу касб эгаларининг меҳнатини эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ВАТАН РАВНАҚИ - ОЛИЙ САОДАТ

Юртимиз бўйлаб ислоҳотлар қизғин авж олдирилмоқда. Барча жабҳаларда ўзгариш, янгиланишлар, ободончилик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Одамлар эртанги кунга ишонч, умид билан яшаб, меҳнат қилмоқда. Буни бизнинг мактабимиз мисолида ҳам  кўришимиз мумкин.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан юртимизнинг барча гўшаларида "Обод қишлоқ" лойиҳаси ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бизнинг мактаб ҳам "Обод қишлоқ" Давлат дастурига киритилганлиги айни муддао бўлди. Бундан руҳланган жамоамиз ўқувчиларга таълим-тарбия бериш сифатини янада ошириш, бу жараёнда илғор усул ва технологияларни қўллашга эътиборни кучайтирмоқда.

Юртбошимиз жамиятимизнинг илғор вакиллари бўлган биз, устоз ва мураббийларга мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ишларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ҳаётда ўзини оқлаган мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигига асосланган ижтимоий тизим самарасини оширишда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўладилар, деб ишонч билдирмоқдалар. Албатта, бу ишончга муносиб бўлиб, фидокорона меҳнат қиламиз.

С. Эгамова, М. Маликова, 3-мактаб

бошланғич синф ўқитувчилари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.