Онам ҳар доим менга китоб совға қиладилар. Бошланғич синфда ўқиётган чоғим, илк китоб совға қилган эдилар.

Шу-шу китоб менинг доимий ҳамроҳимга айланди ва бадиий адабиётга бўлган қизиқишим уйғонди. Ҳозирда шахсий кутубхонамда элликка яқин китобим бор. Мактаб кутубхонасидан ҳам шунча китоб олиб ўқиганман. Адабиёт дарсларида ҳам турли китобларни муҳокама қиламиз. Буюк қизғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 90-йиллигига бағишлаб мактабда турли тадбирлар ўтказдик. Ёзги таътил давомида ёзувчининг "Алвидо Гулсари", "Биринчи муаллим", "Жамила", "Оқ кема" қиссаларини ўқидим. Бу асарларда инсонларнинг табиатга, жонзотларга бўлган муносабати рўй-рост тасвирлаб берилган.

Китобхон тенгдошларимга ушбу асарларини ўқишни тавсия қиламан.

Ирода Набиева, 3-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.