Барчамизга маълумки, болажон халқимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида, Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июн куни "Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори билан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. Бунга кўра эндиликда:

- болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш;

 - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун аризалар олиш;

 - экстериат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш;

- умумий ўртатаълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш тартиблари жорий қилинди.

Шунингдек, ҳар йили 1 майгача ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиниши белгиланди. Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

Ариза берувчи (ота-она)лар микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП  ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтиши лозимлиги белгиланган.

Сарваржон АБДУНАЗАРОВ,

Чуст тумани адлия бўлими

бош маслаҳатчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.