Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ва 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудуларида кенг кўламда меҳр-оқибат тадбирлари ташкилланди.

Туман ҳокими Баҳодир Юсупов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари биргаликда туман марказидаги "Мотамсаро она" ёдгорлик мажмуаси пойига гуллар қўйилиб, фашизмни тор-мор этишдек улуғ мақсад йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига таъзим бажо этилди.

Туманимиз раҳбари иштирокида Иккинчи жаҳон уруши  қатнашчиси Исохон Соттихонов хонадонига ташриф буюрилди. Табаррук нуроний билан дилдан суҳбат қурилиб, унга байрам совғаси сифатида музлатгич ва озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилинди.

Исохон ота Юртбошимизнинг оқилона сиёсати билан осуда диёримизда олиб борилаётган эзгу ишларни кўриб, қувонаётганини самимий эътироф этди. Билдирилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун миннатдорлик изҳор қилди. Яратгандан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуо қилинди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.