Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида аҳамият берилмоқда. Айниқса, пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида ўғил-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга эътибор кучайтирилган.

Июнь ойи "Ёшлар ойлиги" дея эълон қилингани муносабати билан туман прокуратураси томонидан ҳам бир қатор тадбирлар  амалга оширилди.  Хусусан, "Ҳар ҳафтада - бир китоб" мавзуида танлов ташкилланди. Туманда оммавийлашган "Косонсойликлар" телеграм каналида дастлаб танлов ҳақида эълон бердик, сўнгра ёшларнинг энг яхши кўрган асарлари шарҳи қабул қилинди. Яъни ўғил-қизлар ўзлари севиб ўқиган адабиётларининг мазмун-моҳиятини баён қилиб, қаҳрамонларга муносабатларини билдирдилар. 5 кун мобайнида кўплаб ёшлар бу тадбирга жалб этилди.

Эътиборлиси, 22-мактабниннг 7-синф ўқувчиси Оҳиста Норбоева таниқли адиб Чингиз Айтматовнинг асарлари шарҳини ниҳоятда эсда қоларли тарзда ўқиган. Бу овозли ёзув барчага маъқул келди ва иштирокчи биринчи ўринга муносиб топилди. Иккинчи ўринни эса 31-мактаб ўқувчиси А. Меҳмонов эгаллади, учинчи ўрин 48-мактаб ўқувчиси Ш. Орифжоновага насиб этди.

Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.