Жорий йилнинг олти ойида юртимизда қайд этилган жами жиноятларнинг 30 фоизида ёшларнинг қўли бор. Бу  далиллар жорий йил 27 июль куни Президентимиз раислигидаги ўтказилган жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида келтириб ўтилган.

Ҳали ўн гулидан бири очилмаган, умрининг гуллаган даврида жиноят содир этган йигитнинг тақдиридан ачинасан. Аммо унинг жиноят "кўчаси"га кириб қолишида, аввало, ота-она, маҳалла-кўй, мактаб, коллеждаги устозлар айбдор, десак янглишмаган бўламиз.

Болани кун бўйи қаердалиги, нима билан машғуллигини ҳар доим ҳам назорат қиламизми? Афсуски, йўқ.

Жорий йилнинг олти ойида туманимизда вояга етмаганлар томонидан 3 та жиноят содир этилди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан биттага кўпайди. Хўш, нега камай      май, кўпайди? Бунга, айниқса, ота-онанинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги сабабдир.

Чунки вояга етмаган ўсмирнинг асосий вақти оилада, ота-она бағрида ўтади. Ота-она ўгити, насиҳати ва тўғри тарбияси фарзандни яхши инсон бўлиб камолга етишида муҳим ўрин тутади. Халқимиз: "Болага ота-қўрғон, она-қурбон", деб бежиз айтмаган.

Нигора Қайимова,

туман ИИБ ХПБ катта инспектори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.