Мамлакатимизда Ёшлар кунининг биринчи марта нишонланиши, қутлуғ айём муносабати билан муҳтарам Президентимизнинг биз, ёшларга байрам табриги қалбимизни фахр ва ифтихорга тўлдирди.

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор замирида замонавий билим ва кўникмаларга эга, баркамол, жисмонан ва маънан соғлом авлодни вояга етказиш мақсади мужассамдир.

Юртбошимиз байрам табригида таъкидлаганидек, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг муносиб аъзоларига айланиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифаси бугун барчанинг кундалик фаолияти мезонига айланган.

Кўрсатилаётган ғамхўрлик ва юксак эътибор бизларни ўқиш - ўрганиш, янги-янги тараққиёт чўққиларини эгаллашга, шу жонажон юртимизга муносиб фарзанд бўлишга ундайди.

Маҳлиё Тўхтаматова, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак раҳбари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.