Туман ҳокимининг шу йил 15 февралдаги «Наманган вилояти ҳокимининг 2017 йил 13 февралдаги ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» деб эълон қилиш тўғрисида»ги 62-сонли қарорининг туманда ижросини таъминлаш тўғрисида»ги қарори доирасида пайшанба куни туманимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари бўлиб ўтди.
Белгиланган тартиб асосида ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб, мактаблар, касб-ҳунар коллежларида бўлиб, ўқувчиларнинг давомотини ўргандилар, мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотлар ўтказиб, кенг кўламда тушунтириш ишлари олиб боришди.
Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда 1-босқич 5-гуруҳ ўқувчилари О. Маликов, Ж. Тўрабоев, 3-босқич 64-гуруҳ ўқувчилари И. Исматуллаев, М. Исматуллаевалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни фаол таълимга тўлиқ қайтариш чоралари кўрилди. Ҳатто ушбу ўқувчилар коллеж ошхонасида бепул овқатланиш имкониятига эга бўлишди.
Бу каби олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 21 нафар ўқувчи фаол таълимга қайтишди.
Текшириш натижасида аниқланишича, давомот бўйича энг паст кўрсаткич қишлоқ хўжалиги (84 фоиз) иқтисодиёт ва технология (85 фоиз), маиший хизмат (86 фоиз), озиқ-овқат (86 фоиз), педагогика ва сервис (87 фоиз) касб-ҳунар коллежларида кузатилди.
Маҳаллаларда фуқароларнинг турмуш турзини ўрганиш баробарида жиноят қилишга мойил, нотинч оилалар вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди.
«Тахтакўприк» МФЙ профилактика инспектори И. Қосимов, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда алимент тўлашдан бош тортиб келаётган С. Авезматов билан суҳбат ўтказиб, унга жиддий танбеҳ берилди. Шаърий никоҳ билан яшаб келаётган Д. Нажмиддиновнинг йўл қўйган камчилиги ўрганиб чиқилиб, қонуний чора-тадбирлар белгиланди.
Жомий, М.Аъзам МФЙларда бўлиб ўтган жиноятчиликнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, давомот тадбири якунига бағишланган йиғилишларда вилоят, туман ИИБ масъуллари С. Ҳамдамов, Х. Ҳакимов, профилактика инспектори Б. Саломов, туман Кенгаши депутати М. Акрамов ва маҳалла фаоллари қатнашиб, ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни таҳлил этишди.