Жамиятда тинчлик-тотувликни асраш, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда маҳалланинг ўрни катта. Бугунги кунда бу каби долзарб вазифаларни амалга оширишда маҳалланинг яхлит бир тизимга солиш давр талабига айланди.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу мақсад йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Фармонда фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда маҳалла институтини тутган  ўрни ва устувор вазифалари белгилаб берилган.

Тизимдаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётган мазкур фармоннинг тўлақонли ижросини таъминлаш жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкам қарор топиши, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш каби вазифаларни бажаришда маҳалланинг нуфузи ва аҳамиятини янада оширади.

Д.Мирзаҳамдамова, 24-мактаб ўқитувчиси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.