Меҳр-оқибат, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатиш, ватанпарвар,  жисмонан ва маънан баркамол шахсни вояга етказиш, тарбиялаш умрбоқий  қадриятларимиз асосини ташкил этади. Бу мустақилликка эришилган илк кунлардаёқ далват сиёсати даражасига кўтарилди.

Давлатимиз раҳбарининг 1993 йил 4 мартдаги  Фармонига мувофиқ «Соғлом авлод учун» орденининг таъсис этилиши ҳам ёшларга берилаётган юксак эътиборнинг намунасидир. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва уни юксак маънавиятли, комил инсон қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Юртбошимиз ташаббуси билан жорий йилни  «Соғлом она ва бола йили» деб номланишида ҳам ана шу мақсадлар мужассам. Ёшларимиз яратиб  берилаётган шароитлар ва имкониятлардан оқилона ва самарали фойдаланиб, яхши илм олиб, давлат ва миллат равнақи учун муносиб фарзанд бўлмоғи керак. Бунда биз, устоз-мураббийларнинг масъулияти катта. Беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгини бегона мафкура, ёт дунёқарашлардан асрашга, уларнинг таълим ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш зиммамиздаги муҳим вазифамиздир.

Борилло Бекназаров, 12-мактаб ўқитувчиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.