2015-2016 ўқув йилида Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежини 5 та мутахассислик бўйича 312 нафар ўғил-қиз битириб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Улардан 20 нафарига имтиёзли диплом топширилди. Битирувчиларнинг 122 нафари диплом олиш билан бирга «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди. Битирувчилардан 12 нафари имтиёзли кредит олиб, ўз мутахассисликлари бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бел боғладилар. Ёшларни келажак ҳаётга тайёрлашда коллеж педагогик жамоасининг хизмати катта. Ўқув йили якунига бағишлаб туман фан, таълим ва маданият ходимлари ва коллеж касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда бир гуруҳ намунали, спорт соҳасида юксак кўрсаткичларга эришган ўқувчилар ва ишчи-ходимлар фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури асосида коллеж педагог ва ишчи-ходимларининг фарзандларини  имтиёзли равишда ёзги соғломлаштириш марказларига жойлаштириш, мароқли дам олишларига шарт-шароитлар яратишга эътибор кучайтирил-япти.

Р. Мираҳмедова, коллеж касаба

уюшма қўмитаси раиси.

Л. Юсупова, қўмита аъзоси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.