Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги ҳамда «Соғлом она ва бола йили»га бағишлаб, туманимиз маҳаллаларида «Аёл-оила кўрки, жамият таянчи» мавзусида маданий – маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ширин ҚФЙ маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда ёшлар тарбиясида анъана ва қадриятларимизнинг ўрни ва аҳамияти, «Ўзбекистон-умумий уйимиз» каби мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилди. Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси вилоят ва туман бўлими вакиллари қатнашдилар.
«МАҲАЛЛАНИНГ БИР КУНИ»
Ана шу шиор истида маҳаллаларда уй бекалари, қайноналар, келинлар, спортчи аёллар, оилавий тадбиркорлар иштирокида «Қайнонам менинг – онам менинг», «Ўзбек аёли - одоб тимсоли», «Ораста қиз – фаришта қиз» каби ўнлаб мавзуларда мусобақалар, адабий кечалар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
«Обод» маҳалласида яшовчи Илҳомжон Сафаевлар оиласи (суратда) маҳаллада обрў-эътиборли оилалардан. Қўш келинли ушбу оиладаги қайнона ва келин муносабатларига ҳавас қиласиз. Тадбир иштирокчилари ушбу хонадонда бўлиб, энг яхши қайнона, оқила келинлар билан мароқли суҳбатлар ўтказдилар.
Хонадондаги орасталик, томорқадан фойдаланиш борасидаги тажрибалар барчага манзур бўлди.
М. Тўрахўжаева, «Маҳалла» хайрия жамоат
фонди туман бўлими бош мутахассиси.