Ўз тақдирини она - Ватанимизни ҳимоя қилишдек, шарафли ва масъулиятли бурчни адо этишга бағишлаган ҳарбий хизматчилардан халқимиз ҳақли равишда фахрланади.

Туманимиздаги чегара пости ҳарбий хизматчилари ҳам шарафли бурчларини ишонч билан оқлаб, юрт тинчлиги ва осо-йишталигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

- Эл-юрт тинчлиги, эрки ва озодлиги учун курашган фахрийларимизнинг жасорати ёш авлодга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади,-дейди ҳарбий хизматчи Умиджон Акбаров. - 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда уруш ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Бир гуруҳ аскарларимиз туманимизда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари Исохон ота Соттихўжаев, Исмоилжон ота Раҳимов хонадонларида бўлиб, нуронийлар билан  дилдан суҳбатлашишди, совға-саломлар улашишди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.