Юртбошимиз: «Ватанга бундай юксак муҳаббат тўйғуси миллий либосларга бўлган муносабатда ҳам яққол кўзга ташланади. Чиройимизга чирой, кўркимизга кўрк қўшадиган миллий либосларимиз қадрини баланд тутайлик. Либослар-ўзлик, қадр-қиммат, ор-номус кўзгусидир!», деб таъкидлаб ўтган.

Дарҳақиқат, либос – инсон зийнати. Даврлар, замонлар силсиласида либослар ўзгариб бораверади. Шунингдек, одамлар, уларнинг ташқи кўринишлари ҳам ҳар куни янгиланяпти.

Ҳар бир жабҳанинг ўзига хос маданияти бўлгани каби кийинишнинг ҳам ўзига мос бўлган маданияти мавжуд. Унга риоя қилиш киши суратини хушбичим, чиройли ва ёқимли қилиб кўрсатади. Аксинча, унга амал қилмаслик кўзда тутилмаган бачканалик, ортиқчалик ва хунукликка сабаб бўлиши мумкин.

Инсоннинг ташқи қиёфаси, шунингдек маънавий дунёси, эстетик диди, ахлоқий сифатлари ва ақлий салоҳиятининг ифодаси-кийиниш маданиятидир.

Кўҳна битикларда кийим билим, дид, фаросат, уят каби инсоний фазилатлар билан боғлиқ ҳолда талқин этилган. Кийим-инсон маданий даражасини асосий белгиларидан биридир. Кийиниш маданияти инсоннинг гўзаллик, нафосат, одоб борасидаги қарашларини акс эттиради. У тарбия орқали ривожланади.

Ғарб файласуфларидан бири шундай деган: «Мен Шарқ мамлакатларининг кийиниш маданиятини ҳурмат қиламан!». Зеро, шундай экан, ўз миллий маданиятимизни кейинги авлодга етказишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни кўшайлик!

 

Аҳроржон Раҳимов,

9-ДИМИ тарбиячиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.