Барча мактаб ва коллежларда сўнгги қўнғироқ бонг уриб, 2015 -2016 ўқув йили якунланганидан дарак берди.

Умумтаълим мактабларида «Хайр, мактаб-салом, коллеж!» тадбирлари «Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз» шиори остида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Жорий ўқув йилида  туманимиз умумтаълим мактабларини 2959 нафар ўқувчи битирди. Ўтказилган сўровларга кўра, битирувчиларнинг 394 нафари таълимнинг кейинги босқичида академик лицейларда, 2565 нафари эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида экани аниқланди.

Бугунги битирувчи эртанги кун яратувчиси. Уларнинг таълим-тарбияси, етук инсон бўлиб етишиш масаласи доимо долзарблигича қолаверади.

Мактабларда бўлиб ўтган тадбирларда туман ҳокимлиги вакиллари, туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.