Эл-юртнинг ғами, ташвиши билан яшайдиган кишилар жамиятда қадр-қиммат, ҳурмат-эътибор топади. Бугун мустақил юртимизда кексаларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш, сермазмун ҳаёти ва бой тажрибасини кенг тарғиб этиш, уларнинг эҳтиёжлари, манфаат ва мақсадларини ҳимоя қилиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Эргашхон ака Солихўжаев ҳам меҳнатдан қадр топган фахрийлардан бири.

У қарийб ярим аср электр устаси сифатида меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурмат ва эътиборини қозонди.

Ўтган асрнинг 50-йиллари охирларида Тошкентда ўқиб, электромеханик касби сир-асрорларини пухта эгаллаган Эргашхон ака бир қанча муддат Самарқандда, сўнг-ра Чуст туманидаги пахта заводларида ишлади. Кейинчалик туманимиздаги электр тармоқлари корхонасида, собиқ «Қўқимбой» хўжалигида ишлади. У қаерда ишламасин ташаббускорлиги, ҳалол меҳнати билан намуна бўлди. Айниқса, туманда ер ости сув қудуқларини ишга туширишдаги хизматлари  катта бўлди.

-Ўзбекистон – ҳалол меҳнат эъзозланадиган юрт,- дейди меҳнат фахрийси Эргашхон ака Солихўжаев, - узоқ йиллар қилган меҳнатларим эвазига 1996йили «Сув хўжалиги аълочиси», 2011 йилда эса «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» кўкрак нишонлари билан тақдирландим. Булар камтарона меҳнатларимга берилган юксак баҳодир.

Қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса, бу оилада, албатта, файзу барака, фаровонлик, аҳиллик ҳукм суради. Эргашхон ака оиласи туманимиздаги ана шундай оилалардан биридир. Отахон 4 ўғил, 7 қиз, 130 нафарга яқин невара ва чеваралар ардоғида бахтли ҳаёт кечирмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.