Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан туманимиз таълим муассасаларида «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Туман марказидаги 1-мактаб байрамона безатилган. Ўқувчилар мактабга ташриф буюрган меҳмонларни гулдасталар билан кутиб олишади. Таълим муассасасида ташкил этилган юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришларни акс эттирган «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» номли ҳамда ушбу таълим даргоҳида сабоқ олиб, айни дамда давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган собиқ ўқувчиларнинг қисқача ҳаёт йўли ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кўргазмалар барчанинг диққат-эътиборини тортади.

Тарғибот гуруҳи аъзоларининг ўқувчилар билан мулоқоти, айниқса, ҳаяжонли кечди. Таниқли ёзувчи Исоқжон Нишонов, Алишер Навоий номли вилоят мусиқа ва драма театри актрисаси Карима Юсупованинг мароқли суҳбатлари савол-жавобларга уланиб                 кетди.

Хушовоз хонанда, «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танлови ғолиби Музаффар Нишоновнинг дилрабо қўшиқлари кечага янада файз киритди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.