Ҳар бир инсон оиласи шаънини мустаҳкам асраши, унинг қўрғо-нини муқаддас билиши, мавжуд қонун-қоидаларга амал қилиши шарт. Шундагина оила фаровонликка эришади. Мамлакат ҳам худди оила кабидир. Фуқаро ўз зиммасидаги маъсулият ва бурчига содиқлик билан ёшдашса, юрт равнақи ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшади. Афсуски, орамизда бундай қоидаларни унутганлар ҳам бор. 2017 йил август ойида Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон тумани суди биносида шундай кимсаларнинг кирдикорларига жазо белгиланди.

Жиноий тўда мавжуд қонунларни менсимай, қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган «мис» рангли ашёларни қонунга хилоф равишда қўшни Қирғизистон Республикасига олиб ўтишга уринганлар. Биров билмайди, деган қабилида иш тутган тўда аъзолари бир неча бор қинғир ишларини амалга оширишган. Бироқ халқимизнинг «Кўза кунда эмас, кунида синади» деган пурмаъно сўзлари ўз исботини топди.

Судьялар Олий кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 15 сентябрь куни туман ҳокимлиги биносида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Судьялар Олий кенгаши аъзолари, туман ҳокимлиги бўлимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси вакиллари, вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, халқ таълими муассасалари ходимлари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик, корхона, ташкилот ва муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Фаоллар йиғилишида Косонсой туман Маъмурий суди раиси лавозимига илк бор тавсия этилган Абдуллаев Баҳодир Камолхонович номзодига жамоатчиликнинг розилигини олиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишни Халқ қабулхонаси мудири Т. Муйдинова очди ва олиб борди. Кун тартибидаги масала юзасидан Судьялар Олий кенгаши аъзоси Ш. Аббосов, «Соҳибкор» МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси А. Мирбобоев, туман  Кенгаши депутати М. Акрамов, «Ширинбулоқ» МФЙ раиси Д. Аҳмаджонова ўз фикр-му- лоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248 – моддасида қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш, тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари, ички ишлар бўлими ходимлари бу борада аҳоли ўртасида кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бормоқдаки, бу ноқонуний ўқ-дори, қурол сақлашнинг олдини олишда муҳим омил бўлаяпти. Қолаверса, бундай воситалар фуқарода мавжуд бўлса ва уларни ихтиёрий равишда ички ишлар идорасига топширган киши жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳақида ҳам фуқароларимиз яхши хабардор.

Қўқимбой қишлоғида яшовчи Р. Зокиржонни ҳам ноқонуний қурол, ўқ-дори сақлаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан хабардор эканлигига ҳеч қандай шак – шубҳа йўқ. Чунки олий маълумотли Р.Зокиржон бошқалардан кўра, буни яхши билиши керак. Аммо лоқайдлиги, эътиборсизлиги сабаб бу жиноятни содир этилишига йўл қўйиб берди.

Сизга кимдир хорижда ишлашни таклиф қиляптими? Унутманг, алданиб, қулликка сотилиб кетишингиз мумкин. Ҳа, чет элда ишлаб, мўмай даромад топаман, деган киши адашади.

Одам савдосидек жирканч иллат дунё мамлакатларида глобал муаммога айланган. Бу иллат инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, дунё тараққиёти учун мутлақо ёт бўлган трансмиллий муаммо, жиноятдир.

Юртимизда одам савдосига қарши изчил кураш олиб бориляпти.

Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунида одам савдосига қарши курашиш-одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият тушунилиши (3-модда) белгилаб қўйилган.

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, Янгиқўрғон тумани, Қизилёзи қишлоғида яшовчи И. Азизхон енгил-елпи йўллар билан пул топишни ўзига одат қилиб олиб, ҳатто бу мақсади йўлида жиноятга қўл уришдан тоймайдиганлар хилидан экан. Бундан икки йилча бурун жиноий қилмишлари учун Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари билан айбдор деб топилган И.Азизхон давлатимизнинг инсонпарварлик сиёсати самараси ўлароқ. Амнистия актининг 5-бандига асосан жавобгарликдан озод қилинганди. Аммо у бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади. Мўмай даромад топиш илинжида яна жиноятга қўл уриб, темир панжара ортига равона бўлди.

Жорий йилнинг январь ойи бошларида қирғизистонлик ҳамтавоғи Акмал исмли шахс уни яна йўлдан урди. Бу кимса И. Азизхонга қўнғироқ қилиб, унда Қирғизистонда ишлаб чиқарилган протехника воситалари борлиги, уни божхона назоратини четлаб, Қизилёзи маҳалласидан ўтган сойдан олиб ўтиб, ўша атрофга яшириб қўйганлиги, товарни харидор топиб сотиб, 50 минг сўм хизмат ҳақини олиб, қолган пулни жўнатиб юборишини илтимос қилади. Эртаси куни И. Азизхон Акмал тайинлаган жойга бориб, яшириб қўйилган протехника воситаларини олиб, уйи томон кетаётганида божхона ходимлари томонидан тўхтатилади. 137 та қутидаги, жами 8,220 дона протехника буюмлари назоратдан ўтказилганда, бу матоҳ «трения» деб номланиши, умумий нархи 1,065,175 сўм эканлиги маълум бўлди.

- Баъзан фуқаронинг йиллаб ҳал бўлмаган муаммоси бир оғиз гап ёки битта қўнғироқ билан ечим топади,-дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова.-Масалан, қабулхонамизга 1429 нафар фуқародан мурожаат тушган бўлса, шундан 513 нафарини ёзма ариза ва шикоят қилганлар ташкил этади. Мурожаатларнинг 242 таси шу ерни ўзида ижобий ҳал бўлган.

Мурожаатларни таҳлил қиларканмиз, фуқаролар томонидан тилга олинган аксарият муаммоларни корхона, ташкилот ёки маҳалланинг ўзида ҳал қилса бўларканку, деган хулосага келинади. Афсуски айрим раҳбар ва масъул шахсларнинг лоқайдлиги, боқибеғамлиги сабаб, Халқ қабулхонасига келувчиларнинг кети узилмаяпти.

«Навбаҳор» маҳалласида яшовчи Рустамхон Абдумажидов 22-мактабгача таълим-тарбия муассасасидан ўтган канализация тармоғи тошиб кетиб, атроф-муҳитга зарар етказаётганлиги ҳақида мурожаат қилганди. Шу куннинг ўзидаёқ вилоятдан мутахассислар чақиртирилиб, носозлик бартараф этилди.

Бутун дунёда башарият тараққиётнинг янги уфқларини кашф этмоқда. Ҳар куни бир янги кашфиёт содир бўлмоқда. Бироқ шу билан бирга авлодлар ҳаётига, келажагига салбий таъсир кўрсатувчи турли иллатлар ҳам тобора ортиб бораётганидан асло кўз юмиб бўлмайди.

Ана шундай иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Гиёҳвандлик асосан ёшларни ўз тузоғига тортаётгани барчамизга маълумдир. Бугун бу иллатдан азият чекаётганларнинг асосий қисмини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этаётгани ғоят ташвишли, афсусланарли ҳолдир.

Наркотик моддаларни етиштириш, сотиш, етказиб бериш, сақлаш жиноят экани, уларни содир этган шахсларга жазо муқаррарлиги барчамизга маълум. Аммо негадир, ҳанузгача гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бутунлай барҳам топмаяпди.

Шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Қонун ва адолат» устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти» мавзусидаги маърузаси тингланди. Видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарининг иштироки, нутқ сўзлагани суд тизими ходимлари учун улкан амалий аҳамиятга молик воқеа бўлди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган халқчил ғоялар ҳар биримизнинг қалбимизда эртанги кунга бўлган ишончимизни ортишига хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.

2017 йил 29 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ ҳамда узлуксиз таъминлаш, технологик жиҳатдан ва маънавий эскирган инфратузилмаларни модернизация қилиш бўйича амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратиб келиняпти. Юртбошимизнинг юқоридаги Фармони эса мамлакат ёнилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этишнинг таъсирчан механизмларини яратишга қаратилганлиги билан ҳам ўта аҳамиятлидир.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишонч-ли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бу вазифалар устувор йўналиш сифатида алоҳида қайд этилган.

Кейинги пайтда Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимини такомиллаштириш, унинг, биринчи навбатда, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган қуйи бўғинларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, бевосита ахлоқ-тузатиш муассасаларида қоидабузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича катта кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чоралар ички ишлар идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта турмушини таъминлаш, мамлакатда жиноятчилик даражаси ўсишининг олдини олишга имкон берди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.