Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув ҳўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

Ҳужжатда аввалроқ қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги базасида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг вазифалари белгилаб берилди.

Фармон билан Бош прокуратура ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказ негизида Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси таркибига кирувчи Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди.

Тумандаги секторлар ишида ҳуқуқ-тарғибот идоралари билан ҳамкорликда оила ва ёшларга оид жиноятларнинг олдини олиш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, оилавий муросасизликларнинг олдини олиш, яраштириш бўйича олиб борилган суҳбатлар натижасида Н. Эгамбердиев ва Н. Жалилова, Ф. Обилов ва М. Умрзоқова, А. Турғунов ва А. Абдукаримова, М. Тошпўлатов ва М. Тошпўлатова кабиларнинг оиласи қайта тикланди. Ишсиз юрган алимент тўловчи О. Дадажонов "Косонсой пахта толаси" АЖда, И. Шарапов "Истиқлол файз тонги" МЧЖда иш билан таъминланиб, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 64-моддасига асосан, ойлик иш ҳақига талабномалар юборилди.

Халқимиз: "Яхшини мақтасанг ярашар, ёмонни мақтаган адашар", деб бежиз айтмаган экан.

А. Элдор (исми шартли) бундан аввал, икки марта судланиб, ноқонуний хатти-ҳаракати учун жазоланган. Биринчи марта судланиб, қамоқдан қайтганида атрофидаги кишилар, маҳалла-кўй унга далда бўлишди. Чунки улар А. Элдорнинг энди ёмон йўлга кирмайман, эл-юрт хизматида бўламан, деган ваъдаларига ишонишди. Аммо кўп ўтмай у яна жиноятга қўл урди. Бу сафар енгилроқ жазо олди, яъни ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди.

Бағрикенг, кечиримли халқимиз унинг қилмишларини юзига солишмади, аксинча, унга тўғри йўлни кўрсатиб, яна далда бўлишди.

Ақлан ва жисмонан соғлом, беш нафар фарзанднинг отаси бўлган бу инсонни ҳеч ким яккалатиб қўймади.

Минг афсуски, "Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас", деганларидек, у яна жиноят кўчасига кирди.

Савол: Суд жараёнида кимлар вакил бўла олади?

А.Қодиров, Ободон МФЙ.

Саволга вилоят "Мажидов Қодирхон" адвокатлик фирмаси адвокати С.Муйдинова жавоб беради:

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 52-моддасига биноан шартнома бўйича қуйидагилар судда иштирок этишга вакил бўла оладилар:

Адвокатлар, насл-насаб шажараси бўйича тўғри тушган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек, эр-хотин ёхуд унинг қариндошлари. Юридик шахсларнинг ходимлари - шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича вакил бўла оладилар.

Нотижорат ташкилотларнинг ваколатли - вакиллари - шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бў-йича вакил бўлиб, қатнашишлари мумкин.

Қонунга биноан, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари; Биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;

Озод маҳалласида яшовчи С.Т. ва Янгишаҳар маҳаллалик Ҳ.Ж.  ўтган йилнинг сентябрь ойи охирида ўзларининг яшаш уйидан топилган ИЖ - 18 У русумли, 1 стволли, 16 калбрли, 1964 йилда ишлаб чиқарилган ов қуролларини ҳеч иккиланмай ўз ихтиёрлари билан туман ИИБ бўлимига топширишди. Улар жуда тўғри йўл тутишди. Чунки бундай қуроллар ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширган шахс ҳар қандай жавобгарликдан озод этилади. Агар бу каби ашёлар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланса, уни эгасига Жиноят кодексининг 248-моддасига асосан қонуний чора кўрилади.

Азиз ҳамюртлар! Яшаш хонадонингизда ота-боболарингиздан қолиб кетган ов қуроллари бўлса,  уни ихтиёрий равишда ички ишлар бўлимига топширсангиз жавобгарликдан ҳоли бўласиз.

Эндигина йигирма икки ёшга қадам қўйган Н. Ҳасан жиноятга қўл урди. Ачинарлиси, у ҳали вояга етмаган, мактабнинг 9-синфи ўқувчиси бўлган А. Қувватни ҳам жиноят кўчасига етаклади.

Ота – онаси, маҳалла – кўй назоратидан четда қолган Қирғизистон Республикасининг Олабуқа туманида яшовчи Н. Ҳасан бекорчиликни ўзига касб қилиб олган.

Ишлайман деса, қишлоғида иш кўп, аммо меҳнат қилишга бўйни ёв бермай оғирни устида, енгилни остида яшашга кўникиб қолганди. Кунларнинг бирида Н. Ҳасан мўмай даромад илинжида вояга етмаган А. Қувватни эргаштириб, Олабуқа туманининг Баймоқ қишлоғи орқали ноқонуний равишда Косонсой тумани Обод маҳалласига кириб келади.

Бу ҳаракати билан улар давлат чегарасини бузувчиларга айланишди. Чунки «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасида Давлат чегарасини Давлат чегара орқали ўтказиш пунктларидан бошқа жойдан ёки ўтказиш пунктлари орқали бўлса-да, лекин чегарани кесиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда ҳар қандай усул билан кесиб ўтган ёки кесиб ўтишга ҳаракат қилаётган шахслар чегара бузувчилар ҳисобланишади.

Шу йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Жамғармани ташкил этишдан асосий мақсад, кам таъминланган аҳоли қатламларининг бандлигини таъминлаш ҳамда кам таъминланганликдан чиқаришдан иборат бўлиб, бунинг учун мамлакатнинг барча минтақаларидаги, хусусан қишлоқ ва олис туманлардаги банд бўлмаган фуқароларни аҳоли пунктлари, маҳаллаларни ободонлаштириш, ариқларни, ирригация шохобчаларини тозалаш, уй-жой, коммунал хўжалиги объектларини таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш, йўллар ва кўчаларни, уй-жой фонди ва туташ ҳудудлардаги объектларни таъмирлаш бўйича жамоат, қишлоқ хўжалиги ишларига кенг жалб этиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Буюртмачи-иш берувчилар ҳар ойнинг 15-санасига қадар келгуси ҳисобот ойи учун жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртмалар рўйхатига киритиш учун туман Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази (АБКМ)га жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртма беради.

Фуқароларимизда қонунларга ҳурмат ҳиссини янада шакллантириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш долзарб вазифалардан биридир. Бунда қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш, уларнинг мазмун- моҳиятини аҳоли орасида тушунтириш, ушбу ҳужжатларнинг сўзсиз бажарилиши, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг муҳим шартидир. 2017 йил 15 августда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 24 августда Сенат томонидан маъқулланган ва расмий эълон қилинган сана 7 сентябрдан (ушбу қонуннинг 17-моддасининг биринчи қисми 25 сентябрдан эътиборан амалга киритилган) кучга кирган «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳуқуқий ахборот тарқатиш соҳасидаги у ёки бу муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида мужассам этганлиги, бу соҳадаги ҳуқуқий бошқарувнинг тизимли бўлишини таъминлашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Қонун 4 боб, 28 моддадан иборат бўлиб, унда замонавий халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, асосий ҳуқуқий тушунчалар мустаҳкамланган. Қонунда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган. Ҳуқуқий ахборотни тарқатишни ташкил этиш, бу борадаги барча ишларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган.

Ўзимизда ишлаб чиқарилган, кўчаларимизни тўлдириб юрган автомобилларни кўриб ҳавасингиз келади. Уларнинг сони кундан кунга ортиб бораётганлиги халқимизнинг турмуш фаровонлиги ортиб бораётганлигидан далолатдир. Аммо йўллар тасодифлардан ҳоли эмас, бу эса автомобиль бошқарувчиларининг йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор беришларини тақозо этади.

Таҳлилларга кўра, қоидабузарликлар кўпроқ ёшлар ҳиссасига тўғри келаяпти. Йўл ҳаракати қоидаларини чуқур билмаслик, тезликни меъёридан ошириш каби қоидабузарликлар нафақат йўловчи ва пиёдалар, балки ҳайдовчининг ҳам ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да аҳоли манфаатлари ҳимоясига эътибор, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизми ва самарали усулларини жорий этилиши аҳолининг розилигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Туманимиздаги Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг 6 октябрь кунига қадар жами 2143 нафар фуқаро қабул қилинган бўлса, шулардан 718 тасини ёзма ва оғзаки мурожаатлар ташкил этди. Мурожаатларнинг 617 таси ҳудуддаги, 100 таси юқори ташкилотларга мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган. Етмишта мурожаат Халқ қабулхонасининг ўзида кўриб чиқилган ва барчаси ижобий ечим топган. Тегишли ташкилотларга тақдим этилган 344 та мурожаат қаноатлантирилган, 28 таси асоссиз деб топилган. 299 нафар фуқарога мурожаати юзасидан тушунтириш берилган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.