Савол: Суд жараёнида кимлар вакил бўла олади?

А.Қодиров, Ободон МФЙ.

Саволга вилоят "Мажидов Қодирхон" адвокатлик фирмаси адвокати С.Муйдинова жавоб беради:

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 52-моддасига биноан шартнома бўйича қуйидагилар судда иштирок этишга вакил бўла оладилар:

Адвокатлар, насл-насаб шажараси бўйича тўғри тушган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек, эр-хотин ёхуд унинг қариндошлари. Юридик шахсларнинг ходимлари - шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича вакил бўла оладилар.

Нотижорат ташкилотларнинг ваколатли - вакиллари - шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бў-йича вакил бўлиб, қатнашишлари мумкин.

Қонунга биноан, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари; Биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;

Ишни кўраётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида қатнашишга рухсат берилган шахслар.

Судда иш юритиш бўйича вакил сифатида профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.