Тумандаги секторлар ишида ҳуқуқ-тарғибот идоралари билан ҳамкорликда оила ва ёшларга оид жиноятларнинг олдини олиш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, оилавий муросасизликларнинг олдини олиш, яраштириш бўйича олиб борилган суҳбатлар натижасида Н. Эгамбердиев ва Н. Жалилова, Ф. Обилов ва М. Умрзоқова, А. Турғунов ва А. Абдукаримова, М. Тошпўлатов ва М. Тошпўлатова кабиларнинг оиласи қайта тикланди. Ишсиз юрган алимент тўловчи О. Дадажонов "Косонсой пахта толаси" АЖда, И. Шарапов "Истиқлол файз тонги" МЧЖда иш билан таъминланиб, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 64-моддасига асосан, ойлик иш ҳақига талабномалар юборилди.

Бундан ташқари, алимент қарздорлигини 3 ойдан ортиқ муддат давомида тўлашдан бўйин товлаб келган Соҳибкор МФЙда яшовчи Ф. Зияев 18 млн. сўм, Шайхон МФЙда яшовчи И. Болтибоевнинг 37 млн. сўм қарзи юзасидан уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилди ва жазо муқаррарлиги таъминланди.

И. Раҳманов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.