Яқинда "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 1 августдан:

- давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими (Мобил-ID тизими) жорий этилади;

- Мобил-ID тизими "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;

Ҳақиқатан юзаки қаралса, бир-биридан фарқ қилувчи иккита соҳа вакили ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин, деган савол туғилади. Аммо чуқур таҳлил қилинса, ички ишлар ходими билан қишлоқ хўжалиги ходими ўртасида умумийлик кўп ва улар ўзаро ҳамкорликда акс этади. 

Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги - бу маъмурий ҳудуддаги криминоген вазиятни доимий равишда таҳлил қилиб боришда, мавсумий ҳосил йиғим вақтларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда намоён бўлади. Айниқса, ижтимоий-руҳий муҳитни соғломлаштириш, ҳаёт тарзига кўра жиноят содир этишга мойил шахс-ларни аниқлаш ҳамда уларга тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш, ишсиз аҳолини фойдали меҳнат билан жалб этишда ҳамкорликнинг ўрни ниҳоятда катта.

Мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилаяпти. Шулардан бири пробация хизматининг йўлга қўйилганидир. Мазкур хизмат Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 7 ноябрда қабул қилинган "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4006-қарори билан 2019 йил 1 январдан жорий этилган.

Хусусан, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактика қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида пробация хизмати фаолиятида кўплаб чора тадбирлар амалга ошилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида  мазкур фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланган жиноятларни тергов қилиш жараёнида ҳам бир қанча нормалар қабул қилинган. Масалан, аксарият тергов ҳаракатлари ўтказилишининг жиноятни очишдаги долзарб аҳамиятини ҳисобга олиб, иштирокчилар орасида икки нафар жиноят ишига алоқаси бўлмаган  шахснинг холис сифатда қатнашиб, тергов ҳаракати давомида жараённинг қонуний олиб борилишини кузатиб боришлари шартлиги белгиланган.

Айнан шу сабабли суриштирувчи ва терговчилар томонидан фуқароларга тергов ҳаратида холис сифатида иштирок этишлари сўралганда, турли важлар билан қатнашмасликка ҳаракат қилиш, терговга кўмаклашишга хоҳиш йўқлиги ҳоллари кўплаб кузатилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Айни пайтда кундалик ҳаётимизда "Аёлар дафтари", деган атама қўлланилмоқда, бироқ ҳамма ҳам бу дафтар ўзи нима, унинг аҳамияти қандайлиги ҳақида тўла тасаввурга эга эмас.

"Аёллар дафтари"  ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базасидир.

Юртимизда таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ҳамда унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, таълим муассасаси педагог ходимлари хизмат вазифаларини бажараётган пайтлари айрим фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан тўсқинлик қилиш кўплаб кузатилмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали педагогларнинг қонунда белгилаб қўйилган ҳуқуқлари поймол қилинган видеоёзувлар тарқалаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Бош прокуратура ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 679-сонли Қонун Президент томонидан имзоланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1975 - модда билан тўлдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Мўйдинова билан суҳбат

- Бизнингча, кейинги йилларда республикамизда амалга оширилган ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, бу халқни эшитиш ва унинг муаммоларини ҳал этишга нисбатан эътиборнинг кучайганлигидир. Бу борада Халқ қабулхоналари муҳим аҳамият касб этяпти.

- Тўғри, Президентимиз ташаббуслари билан жорий қилинган мазкур тизимнинг ҳақиқатан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида ўрни бор.  Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонаси бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди. "Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак", деган асосий тамойил асосида фаолият кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Савол: - Турмуш ўртоғим вафот этган. Фарзандим 19 ёшга тўлди ва олий таълим муассасасида таҳсил олмоқда. Менга шу фарзандим учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси бериладими?

А. СолиевА, Тагижар МФЙ.

Жавоб: - "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси "г" бандига асосан - Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эгаликлари белгилаб қўйилган, шунга асосан Сизга Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилганингизда, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Савол: - Яқинда, яъни 2022 йил 5 март куни турмуш ўртоғим ёшга доир пенсия ёшига тўлди, лекин у чет элда ишлаб, карантин сабабли кела олмаяпти. Турмуш ўртоғим келиб, мурожаат қилганларида пенсия қайси даврдан тайинланади?

С. ҚобиловА, Ҳуррият МФЙ.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси Интизомий жазолар деб номланган бўлиб, унда ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

-         ҳайфсан;

-         ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Агарда ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача жарима;

-         меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасида интизомий жазоларни қўлланиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра интизомий жазолар ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши;

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Тушунтириш хати беришдан бош тортиш жазо қўллашга тўсиқ бўла олмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш буйи-ча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни та-йинлаш автоматлашти-  рилди.

 Бунинг учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишга туширилди, у 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Сирдарё вилоятида қуйидагиларни тайинлаш ва тўлашда синовдан ўтказилди:

- бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси;

- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;

- кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам.

 Ижтимоий хизматлар ёки ёрдамни тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари электрон форматда ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Фуқаролар тизимда ЖШШИР бўйича идентификация қилинадилар.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.