Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш буйи-ча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни та-йинлаш автоматлашти-  рилди.

 Бунинг учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишга туширилди, у 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Сирдарё вилоятида қуйидагиларни тайинлаш ва тўлашда синовдан ўтказилди:

- бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси;

- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;

- кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам.

 Ижтимоий хизматлар ёки ёрдамни тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари электрон форматда ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Фуқаролар тизимда ЖШШИР бўйича идентификация қилинадилар.

"Ягона реестр" АТда маълумотларни рўйхатдан ўтказишда ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига олинган пул ўтказмалари ва очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар - уларнинг розилиги билан, маълумотлар тақдим этиш махфийлиги ва ёпиқлигини таъминлаш асосида ўрганилади.

 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини кўрсатишда фуқаролардан доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома; оила таркиби, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик,, вафот этганлик, турмуш қурганлик ва ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома; автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисида; оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисидаги сингари бир қатор маълумотномаларни талаб этиш тақиқланди.

 Шунингдек, кам таъминланган деб эътироф этилган шахслар ва оилалар "Ягона реестр" АТ воситасида қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан бир қатор хизмат ва имтиёзларни оладилар. Масалан, давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш; мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш; умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш каби хизматлар.

Ижтимойи нафақа масаласи буйича ариза билан эса Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимига мурожаат қилиш мумкин. 

Р. Ражабов,  туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.