Савол: - Турмуш ўртоғим вафот этган. Фарзандим 19 ёшга тўлди ва олий таълим муассасасида таҳсил олмоқда. Менга шу фарзандим учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси бериладими?

А. СолиевА, Тагижар МФЙ.

Жавоб: - "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси "г" бандига асосан - Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эгаликлари белгилаб қўйилган, шунга асосан Сизга Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилганингизда, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Савол: - Яқинда, яъни 2022 йил 5 март куни турмуш ўртоғим ёшга доир пенсия ёшига тўлди, лекин у чет элда ишлаб, карантин сабабли кела олмаяпти. Турмуш ўртоғим келиб, мурожаат қилганларида пенсия қайси даврдан тайинланади?

С. ҚобиловА, Ҳуррият МФЙ.

Жавоб: - "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддаси "в" бандига - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб, бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланиши белгилаб ўтилган.

Шунга кўра турмуш ўртоғингиз ҳозирги COVID пандемияси карантин даврида ёки карантин даври тугаганидан кейин бир ой ичида Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, унга ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан пенсия тайинланади.

Саволларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Насиба ҒАЙБУЛЛАЕВА жавоб берди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.