Яқинда "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 1 августдан:

- давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими (Мобил-ID тизими) жорий этилади;

- Мобил-ID тизими "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;

- шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади;

- бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;

Фармонга кўра, қуйидагилар аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишда Адлия вазирлигининг келгуси беш йилликдаги устувор фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

- "Фуқаро эътибор марказида" (Citizen - centric service) тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини модернизация қилиш;

Фармон билан 2022 йил 1 июлдан айрим талаб ва шартлари бекор қилинаётган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан 38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Асқарали Ҳасанов, туман Давлат хизматлари   маркази  бош мутахассиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.