Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида  мазкур фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланган жиноятларни тергов қилиш жараёнида ҳам бир қанча нормалар қабул қилинган. Масалан, аксарият тергов ҳаракатлари ўтказилишининг жиноятни очишдаги долзарб аҳамиятини ҳисобга олиб, иштирокчилар орасида икки нафар жиноят ишига алоқаси бўлмаган  шахснинг холис сифатда қатнашиб, тергов ҳаракати давомида жараённинг қонуний олиб борилишини кузатиб боришлари шартлиги белгиланган.

Айнан шу сабабли суриштирувчи ва терговчилар томонидан фуқароларга тергов ҳаратида холис сифатида иштирок этишлари сўралганда, турли важлар билан қатнашмасликка ҳаракат қилиш, терговга кўмаклашишга хоҳиш йўқлиги ҳоллари кўплаб кузатилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ҳолбуки, улар ўзларининг иштироклари билан давлатимизда олиб борилаётган очиқ ва шаффоф сиёсатни амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшган бўладилар. Шу билан бирга, жамиятнинг тараққий этиши учун тўғаноқ бўлаётган жиноятчилик каби жирканч иллатларга қарши курашишни самарали йўлга қўйиш мазкур жамиятда мавжуд бўлган корхона, муассаса, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бир ёқадан бош чиқариб, якдилликда ҳаракат қилишини тақозо қилади.

Шундай экан жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси зиммасига жиноятчиликка қарши курашдек масъулиятли вазифа юкланган тергов органларига адолатни таьминлашда кўмаклашишни ўзларининг фуқаровий бурчи эканлигини чуқур ҳис қилиб  яшашлари лозим.

Фозилжон МЎМИНОВ, туман ИИБ ҳузуридаги

Тергов бўлинмаси терговчиси,

Ҳусниддин АБДУҒАНИЕВ, ИИВ академияси

3-ўқув курси курсанти.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.