Мустақиллик шарофати билан юртимизда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан эмин – эркин шуғулланишига етарли шарт-шароитлар яратиб берилди ва давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Тадбиркорларимиз мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, билдирилган ишончга масъулият билан ёндашмоқдалар.

Аммо шоли кўрмаксиз бўлмаганидек, улар орасида қонунбузарликка йўл қўйиб, ишончни суиистеъмол қилаётган сохта тадбиркорлар ҳам учраб қолмоқда. Тўрақўрғон туманининг Шаҳанд қишлоғида яшовчи Дамин Набиев (исми – шарифи шартли) ана шундайлар хилидан бўлиб чиқди. У 2013 йилда «Зарина Зарин савдо» хусусий корхонасига асос солгандан ке-йиноқ босар-тусарини билмай қолди.

У хусусий савдо корхонаси хўжайини бўлган дастлабки кунларданоқ енгил-елпи йўллар билан пул топиш ҳақида ўйлай бошлагани аниқ. Агар шундай бўлмаганида, бир йил ўтар-ўтмай туриб, жиноятга қўл урмаган бўларди.

 Савол: - Фермер хўжаликлари ва туман Фермерлар кенгаши ўртасида тузиладиган аъзолик шартномасида кенгаш олдига қандай мажбуриятлар юклатилган бўлиши керак?                          А.Соҳибов, тадбиркор.

Ушбу саволга Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг шахсий таркиб бўйича инспекцияси катта инспектори Равшан МЎМИНОВ жавоб беради:

-Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 декабрда 2542-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 26 ноябрдаги 108, 02/528, 327-В-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тизими фаолиятини молиялаштириш маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 5-бандига асосан, туман Фермерлар кенгаши уставида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб шартномада қуйидаги мажбуриятлар кўрсатилади:

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш долзарб аҳамият касб этиб келмоқда.

Ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, фарзандларнинг соғлом туғилиши ва камолотини тўла кафолатлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда одам савдоси жиноятининг олдини олиш, ундан жабрланганларни ҳимоялашда муҳим босқич бўлди.

Ўтган йиллар мобайнида қонунни ҳаётга изчил тадбиқ этиш, одам савдосининг оқибатларини чуқур англаган ҳолда унга қарши курашиш, юртдошларимизни чегара билмайдиган мазкур жиноят қурбонига айланиб қолишидан асраш, ундан жабр кўрганларга ҳуқуқий ва ижтимоий, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Энг муҳими, одам савдосига барҳам беришнинг норматив-ҳуқуқий базаси шакллантирилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича, шу жумладан, одамларнинг нолегал трафигига қарши курашиш ва унинг қурбонларини ҳимоя қилишга оид бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилди.

Ҳалол меҳнат қилиб, оила боқаман, рўзғор тебратаман, яхши яшайман, деган кишига юртимизда иш топилади. Лекин айримлар мўмай пул топиш илинжида хорижга бориб ишлашни ихтиёр қилаяпти. Мен ана шулардан бири эдим. Очиғи, уч-тўрт нафар шеригим билан бировларнинг алдовига учиб, одам савдосидек жирканч иллат гирдобига тушиб қолгандик.

Не-не қийинчиликларни бошимиздан ўтказиб, соғлиғимизни йўқотиб, юртимизга базўр қайтган кунларимизда биздан бахтиёр одам йўқ эди. Шундай жаннатмакон юрт фуқароси эканлигимизга шукроналар келтирдик. Дастлаб, туман марказий шифохонасида, кейин республика реаблитация марказида даволандик.

Савол: - Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари қандай ҳуқуқий лаёқатга эга?

Саволга Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими катта инспектори Шарифжон  Абдураҳмонов жавоб беради:

-Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2,4,5-бандларига кўра, «ягона дарча» маркази туман (шаҳар) ҳокимлиги тузилмасига киради ва юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки тезкор бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ўз номидан бошқа шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Бу ҳолга тушган Косон ҚФЙ,  «Боғкўча» маҳалласида яшовчи Эрмат Нишонов (исми – шарифи шартли) бугун чексиз афсус-надоматда қолди.

Э. Нишоновнинг ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни кўзлагани қилмишларидан аён бўлиб қолди.

У Ширин ҚФЙ, Такаранг маҳалласида яшовчи Д.С.га тегишли бўлган «Нексия» русумли автомашинани 11.000 АҚШ долларига баҳолаб, 2000 долларни бериб, қолган қисмини 6-7 ой ичида беришини айтиб, алдаб, уни ишонтириб, автомашинани олиб кетган. Аммо у лавфсизлик қилиб, орадан қарийб икки йил ўтадики, қолган пулни бермай келди. Бу орада автомашинани терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсга сотиб, пулни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборади.

Фирибгарликни ўзига эп кўрган Э. Нишонов, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2014 йилнинг сентябрь ойида «Юмалоқшайхмозор» маҳалласида яшовчи А.А.га «Матиз» русумли автомашинани 7800 АҚШ долларига сотади. 2015 йилнинг январь ойида Э.Нишонов А.А.- га автомашина бировга тегишли эканлигини айтиб, уни ишонтириб, алдаб, уни чув тушириб, бошқасини олиб бераман, деб алдаб, пулни қайтармай машинани олиб кетади.

Мамлакатимиз пул муомаласи тизимида пластик карточкалар нисбатан янги восита эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Йилдан йилга маблағ ҳисоб-китобида пластик карточкаларнинг роли ва ўрни ошиб бормоқда.

 Бироқ бу борада кимдир муаммога дуч келаётганлиги шубҳасиз. Боиси, аҳоли орасида "Фалон дўконда пластик карточкага савдо қилинмас экан, бошқасида эса нарҳлар нақдига қараганда пластикка қимматроқ экан", деган турли гап-сўзларни эшитиб қоламиз. Мухбиримизнинг туман Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Жаҳонгир АСҚАРОВ билан бўлган суҳбати юзага келаётган тушунмовчиликларни бартараф этади,  деган умиддамиз.  

 Савол: Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган фуқароларга ёшга доир пенсия тайинланадими?

Саволга Бюджетдан таш-қари пенсия жамғармаси туман бўлими инспектори                 К. Маҳкамов жавоб беради:

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 46-сонли қарорининг 1-иловаси асосида қабул қилинган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақти ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандида кўрсатилган чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролардан (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олган чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), ташкилотларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланадилар;

Ҳуқуқ - тартибот идоралари, маданият ва спорт ишлари бўлими, Камолот» ЁИҲ туман кенгаши ҳамкорлигида касб-ҳунар коллежларида ўтказилган «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танлови ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида амалдаги қонунлар моҳиятини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Яқинда НамМТИ қошидаги 2-сонли академик лицейда ана шу танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тўртта шарт бўйича ўтказилган танловда Косонсой тиббиёт коллежининг «Диёнат», мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш коллежининг «Мезон», Қўқимбой қишлоқ хўжалик коллежининг «Адолат» жамоаси ғолиб деб топилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.