Жорий йилнинг 7 май куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 15 майда Сенат томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни энг аввало, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларига оид амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш каби мақсадларни ўзида мужассам этган.

Ушбу қонунга асосан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчалар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашига ҳар йили ҳисобот тақдим этиб бориши, мамлакатимиз Конституциясининг 103-моддасига киритилган тузатишлар доирасида амалга оширилди. Киритилган қўшимчалар халқ депутатлари Кенгаши томонидан ҳоким ҳисоботини эшитишнинг ҳуқуқий механизмини белгилаб бермоқда. Умуман олганда, қонун асосида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишлар ҳокимият вакиллик органларининг назорат фунцияларини янада кучайтиришга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини очиқлигини, минтақани ривожлантиришга доир энг муҳим масалаларни мунтазам кўриб чиқилишига, ҳокимлар томонидан ҳисобот берилаётганда такрорланишларни бартараф этишга, ҳисоботларнинг самарали муҳокама этилишини уюштиришга кўмаклашади.

Эркинжон телевизорда дунё хабарларини томоша қилиб ўтирар экан, Америкада рўй берган воқеа уни эътиборини тортди . Хабарда айтилишича, ўқувчилардан бири мактабга ўқотар қурол билан келиб, бир неча нафар синфдошларини отиб ташлабди. Бу қонли фожеа жуда узоқ, океан ортидаги «эркин дунё» деб аталмиш юртда содир бўлганлигига қарамай Эркинжоннинг қалбини ларза солди. Қуролланган тенгқурлари қаршисида нажотсиз, ҳимоясиз қолган болаларнинг аянчли ҳолати кўз ўнгига келди.

Бундай фожеали воқеа дунёнинг яна бир мамлакатида содир бўлганлиги ҳақидаги хабарни эшитар экан, Эркинжон жаннатмакон юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталикнинг қадрига етишишимиз, уни асраб-авайлашимиз зарурлигини яна бир бора кўнглидан ўтказади ва бундан бир неча йил олдин раҳматли бобоси Воҳиджон ота билан кечган суҳбати  ёдига  тушиб, ороми бузилди.

Қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда айнан шу вазифалар-жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳушёрлигини оширишда кенг жамоатчиликнинг ролини кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишни туман ҳокими А.Абдукаримов очди ва олиб борди.

«Туманда жорий йилнинг олти ойи давомида қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликнинг аҳволи тўғрисида» туман прокурори, жиноятчиликка қарши курашиш органларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси В. Мамадалиев маъруза қилди.

Маърузачи ўз сўзида жорий йилнинг ўтган даврида туманда қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасида олиб борилган ижобий ишлар қатори йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларга батафсил тўхталди.

«Сўнгги пушаймон ўзингга душман», деб халқимиз бежиз айтмаган. Янгиқўрғон  туманида яшовчи  Исмат Бойдуллаев (исми-шарифи шартли) ҳалол меҳнат қилиб бинойидек яшаб келаётганди. Аммо қинғир ишга қўл уриб, тинч, хотиржам ҳаётини барбод этди. Бундан у чексиз афсусда, бироқ...

Наманган шаҳрида улфатлар бир-бирлари билан узоқ вақт ҳавойи нафсларига эрк бериб гаплашдилар. Икки-уч кишининг суҳбати охир-оқибат гиёҳвандлик моддаси-нашага бориб тақалди.

-Менда наша бор, оладиган борми?-деди шерикларига И. Бойдуллаев.-Аммо шу куни унинг гапларига ҳеч ким эътибор бермади. Орадан бир-икки кун ўтиб, суҳбатдошлардан бири Исматга сим қоқиб, «дори»дан топиб беришини илтимос қилди.

Даъвогар – «Интер текс» масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бош-қармасидан судга даъво аризаси келди. Унинг моҳияти «Косонсой пахта толаси» акциядорлик жамиятидан сал кам 600 млн. сўм қарздорликни ундириш эди.

Истиқлол йилларида маҳалла жамиятнинг муҳим таянчи, халқимиз аҳиллигини таъминловчи ноёб ва самарали институт сифатида шаклланди. Айниқса, кейинги пайтда янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунни ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколатлари янада кенгайиб, нуфузи ортиб бормоқда.

Бу эса фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчиларининг роли ва обрў-эътиборининг ошишига, ваколат дои-расининг янада кенгайишига  туртки бўлаяпти.

Аммо...

Нозик, деярли сезилмайдиган чегара, бироқ у одамларни жар ёқасига олиб боради. Кечагина ўз ҳаётига бепарво бўлган инсон, бугун унга берилган даҳшатли ташхис олдида ўзини ёлғиз ва ҳимоясиз сезарди.

Охирги йилларда дунёда ёшлар ва ўсмирлар ҳатто аёллар орасида гиёҳванд моддалар ва ҳар хил токсикомания чақирувчи дори-дармонларни истеъмол қилувчилар сони кўпайганлиги қайд қилинмоқда. Шу боис ҳам БТМ Бош Ассамблясининг 1987 йил 7 декабрдаги қарорига асосан 26 июнь -  «Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш» куни деб эълон қилинган.

Мустақиллик йилларида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланувчи хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва жамият учун муҳим бўлган соҳаларда фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб, уларга зарур шарт-шароит яратилди.

Натижада, ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий базаси яратилиб, бу соҳадаги муносабатлар барқарор асосга эга бўлди.  Бу ўз навбатида, Юртбошимизнинг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилинишига шарт-шароит яратди.

Юртбошимиз томонидан қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган қонунда ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уларнинг амалга ошириш тартиби ҳамда ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид нормалар назарда тутилган.

Жонажон Ўзбекистонимиз – кўп миллатли мамлакат. Халқимизнинг тинч-тотув, баҳамжиҳат ва аҳил яшаб меҳнат қилаётгани-бизнинг улкан бойлигимиз.

Қўни-қўшничиликда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат кўрсатиш, меҳмондўстлик халқимизнинг азалий қадриятларидан. Меҳмон учун ҳамиша эшигимиз очиқ.

Лекин халқимизда «Саёқ юрсанг, таёқ ерсан» деган нақл ҳам бор. Бу бежиз айтилмаган. Қирғизистон Республикаси, Жалолобод вилояти, Алабуқа тумани, Қўрғонча қишлоғида яшовчи Исмаил уули Элбек (исми-шарифи шартли) бу нақлдан бехабарга ўхшайди. Агар хабардор бўлганида, «саёқ юриб, таёқ ерми»ди?

Юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу борада чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилаётгани, қонун ва қарорлар ижросига эътибор кучайтирилаётгани фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамланишига замин яратмоқда.

Бироқ ўзбошимчалик, лоқайд-лик сабаб, қонунбузарлик ҳолатлари учраб қолмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.