Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш жиноят ҳисобланади. Аммо айрим кимсалар бозорларга «ин» қуриб олиб, бундай фаолият билан шуғулланиб, охир-оқибат жиноятчига айланишмоқда. Косонсой шаҳар, Боғишамол маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган А. Маматов ва Косон ҚФЙ, Боғкўча маҳалласида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган Н. Носиров (исми-шарифлар шартли)лар оқу қорани яхши танийдиган кишилар эканликлари ва қилаётган ишлари қонунга зидлигини яхши билсаларда, бу жиноятга қўл уришди.

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги Фармони ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади.

Алимардон бошқа ҳамқишлоқлари қатори ҳалол меҳнати билан рўзғорини тебратиб, хотиржам, осуда яшаб келаётганди. Аммо ҳамқишлоғи Акрам билан суҳбатлашгандан кейин ороми бузилди: уни айтишича, коросконлик Шуҳрат исмли киши Россияга қурилишда ишлаш учун одам ёллаётган экан. Йўлкира, озиқ-овқат бепул, ойига 400 АҚШ долларидан иш ҳақини вақтида беришар экан...

Шу суҳбатдан сўнг Алимардоннинг ҳаловати йўқолди. «Мана, қўшним Кореяда бир-икки йил ишлаб яп-янги машина олди. Мени улардан қаерим кам? Мен ҳам четга кетишим керак!»- деган хаёлда Акрамдан Шуҳрат билан учраштиришини сўради...

Халқимизда «Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма», деган нақл бор. Ҳозирги дориломон кунларда фуқаролар хонадонлари ва савдо шахобчаларида ўғирлик, ёнғин ва шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлимининг асосий вазифасига айланган. Янги типдаги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган қўриқлаш хабаргоҳ воситаларини ҳар томонлама қулай ва афзалликларидан фойдаланиб, бўлим техник Қўриқлаш пункти томонидан мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар хил турдаги 116 та халқ хўжалиги объектлари ҳамда 7 та фуқаро хонадонлари ишончли қўриқланиб келинмоқда.

Олиб борилаётган ижобий ишлар натижасида ушбу объектларда ҳозирги кунга қадар бирорта ҳам ўғирлик, ёнғин ва шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳодисалар содир этилмади. Бу эса фуқароларнинг соҳага бўлган ишончини ортиб боришига замин яратмоқда. Амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида жорий йилнинг ўтган даври давомида 8 та халқ хўжалиги объектлари янгитдан қўриққа олинди ва замонавий типдаги КЁОС воситалари билан  жиҳозланиб, техник қўриқлаш пунктига уланди.

Одам савдоси бугунги кунда дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб муаммолардан бирига айланиб қолди.

Юртимизда бу иллатнинг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ва шу асосда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу муҳим ҳужжатлар асосида одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Идоралараро комиссияси, жойларда эса ҳудудий идоралараро комиссиялари тузилиб, фаолият олиб бормоқда.

Конституциямизда белгиланганидек, ота-оналар ўз фарзанд-ларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Мустақил юртимизда ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғ-лом  авлод камолоти йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат ва жамият етим болалар, ота-оналари васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди. Аммо оиладек муқаддас даргоҳга беписанд муносабатда бўлиб, арзимас сабаблар билан ажралишлар учраётгани, бунинг оқибатида тирик етимлар пайдо бўлаётгани ачинарлидир.

Мамлакатимиз Бош қомусида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги (31-модда) алоҳида белгилаб қўйилган.

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқи, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Яширин диний фаолият қонун билан тақиқланади.

Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқ, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар, қолаверса, бу ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Афсуски қонун талабларини кўр-кўрона бузиб, охир-оқибат суднинг «қора курсиси»дан жой олаётганлар учраб қол-моқда.

Истиқлол йилларида аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг авж олдирилиши қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга, хал-қимиз дастурхонини тўкин-сочин бўлишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг пахтачилик соҳасида дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторидан жой олиши, айниқса, эътиборлидир.

Буларнинг бари миришкор деҳқон-фермерларимизнинг заҳматли ва фидокорона меҳнатлари самарасидир.

Ҳосилнинг мўл-кўл ва сифатли бўлиши бугунги кунлардаги ҳаракатга боғлиқ. Бежиз бободеҳқон, баҳорнинг бир куни йилга татийди, деб айтмаган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 мартдаги “2015 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2314-сонли қарори ижроси устидан прокурорлик назорати ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ва 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарор билан юқоридаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши, ижара муносабатларини тартибга солиш билан бир қаторда бўш турган бино ва иншоотлардан оқилона фойдаланиш натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини нафақат ялпи ички махсулотдаги улушининг ортишига, балки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорлари билан ижарага олувчи субъектларга бир қатор имтиёзлар берилган. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 99-сон қарори билан 2003 йилнинг баҳорги чақирувидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ташкил этилди.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат-муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ навбатдаги чақириқ давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган шахслар томонидан ўталадиган ҳарбий хизмат туридир.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига йигитлар йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.